

Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 31 ёшли шотландиялик футболчи "Атлетико"нинг чап қанот ҳимоячиси позициясидаги асосий мақсади ҳисобланади.
Мадрид клубида уни идеал номзод сифатида кўришмоқда. Ушбу позиция учун шорт-листда Робертсон "Милан" аъзоси Тео Эрнандесдан юқорироқ турибди.
Шу билан бирга, "Ливерпуль" билан келишиш осон бўлмайди. Мерсисайдликлар Милош Керкез тез орада клубга ўтиши кераклигига қарамай, футболчини юқори баҳоламоқда.



