Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?

Sherzod Nurmatov
20 окт 2025
Ҳужумчи Эндрик кўпроқ ўйин вақти қидириб, қишда "Реал"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

19 ёшли бразилиялик ЖЧ-2026да ўйнашга умид қилмоқда. Бунинг учун у барқарор ўйнаши керак.

Олдинроқ матбуотда "Марсель" Эндрикни ижарага олмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. "L'Equipe"нинг хабар беришича, ёш форвард Прованс клубига ўтишдан манфаатдор.

Маълумот ўрнида, Эндрик 2025/2026 йилги мавсум ҳали майдонга тушмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe