UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  68 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  14 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Энди Сурия буёғига нима қилади? Янгиликлар

Энди Сурия буёғига нима қилади?

Осиё қитъаси ЖЧ-2018 саралаш босқичида кўпчиликни ўзига қаратган жамоа бу Сурия бўлди.

Сурия саралаш ўйинларининг охирги босқичини бизнинг гуруҳда ўтказди ва охирги турда Эрон билан 2:2 ўйнаб, учинчи ўринни олди ва плей-офф босқичига йўл олди. Аслида-ку, Суриянинг плей-оффгача етиб келишиёқ катта воқеилик бўлди, бутун Осиё уларни диққат билан кузатиб турди. 

Сурия плей-оффда Австралияга қарши иккита баҳс ўтказди. Биринчисида 1:1 қайд этган бўлса, Сиднейдаги жавоб учрашувида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўша ўйинни кўрганлар билишади: агар охирги дақиқаларда Омар Ал Сома жарима тўпидан гол урганида борми, балки Сурия Гондурас билан баҳсга тайёргарлик кўрармиди. 

Хуллас, Сурия эртаги тугади ва эндиликда бир савол қизиқтиряпти: жамоа буёғига нима қилади? ОФК сайти ходимлари ушбу саволга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўришди. 


Кейинги манзил - Осиё Кубоги-2019

Эндиликда суриялик мураббийлар олдидаги вазифа терма жамоани Осиё Кубоги-2019га тайёрлаш бўлади. Маълумки, навбатдаги Осиё чемпионати 2019 йилнинг январида БААда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Сурия ўз тарихида олтинчи бор иштирок этади. Агар Сурия Осиё Кубогида ҳам ЖЧ саралаш босқичидагидек ўйин кўрсатса, улардан ҳатто ярим финалга қадар етиб бориши мумкин. 

Бундан ташқари, охирги тўрт ўйинда учта гол урган Ал Сома терма жамоага чақирилиб турса, ундан ҳар нарса кутиш мумкин. Айтганча,  Ал Сома шу пайтгача ўз клуби "Ал Аҳли" сафида 108та учрашувда майдонга тушиб, 111та гол урган. 

Бошқа иқтидорлар 

Омар Ал Сома - кучли ҳужумчи, лекин бу Сурия таркиби фақат шу футболчидан иборат дегани эмас. Айнан саралаш ўйинлари орқали мухлислар Омар Хрбин, Маҳмуд Ал Мавас, Фирас Ал Хатиб каби номларни ҳам билиб олишди. Эндиликда Ал Сома сингари Омар Хрбин ҳам Саудия чемпионатида тўп тепмоқда. Унинг клуби - "Ал Ҳилол". 23 ёшли футболчи "Ал Ҳилол" билан бу мавсум Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган. 

Гарчи жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси ушалмаган бўлса-да, сурияликлар терма жамоа кўрсатган ўйиндан хафа бўлишмади. Улар мамлакатда футбол янада юксалишига ишонишмоқда. Бундан ўн йиллар муқаддам "Ал Карама" клуби ОФК Кубоги ва Осиё чемпионлар лигасидаги иштирок туфайли кўпчилик эътиборини ўзини тортганди. Энди бўлса Дамашқнинг "Ал Ваҳда" клуби халқаро мусобақаларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. 

Мамлакатдаги сиёсий нотинч вазиятни ҳисобга олмаганда, Сурияда футбол аввалдан бўлган ва ҳозир ҳам бор. Гарчи миллий терма жамоа уй учрашувларини бетараф майдонда ўтказаётган бўлса-да, мухлислар имкон қадар бориб қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг фикрича, жамоанинг ҳозирги авлодига ишонч катта ва Осиё Кубогида Суриядан кўп нарса кутса бўлади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика