UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  0 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  12 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  3 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18

Энди Республика олимпия захиралари коллежи “Одил Жуниор” билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

Энди Республика олимпия захиралари коллежи “Одил Жуниор” билан ҳамкорлик қилади

Сўнгги йилларда халқимиз саломатлиги бўрасида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда ҳам энг севиб ўйналадиган футболга аҳоли, айниқса, ёшларни кенг жалб этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мамлакатимизда юксак иқтидорга эга ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва футбол инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш, футболга ихтисослашган спорт мактабларининг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қолаверса ўтказилаётган спорт мусобақалари савиясини яхшилаш бугунги кунда долзарб вазифага айланган.
Шу мақсадда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2021 йил 5 ноябрдаги “Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинганки, бу ҳужжатлар соҳа ривожида янги даврни бошлаб беради.

Кеча Республика олимпия захиралари коллежида мамлакатимизда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган мазкур коллеж ҳамда “Одил Жуниор” футбол академияси билан “Ҳамкорлик меморандуми”ни имзолаш маросими ҳамда ушбу академияга хориждан жалб қилинган футбол мутахассисини таништирув маросими ташкил этилди.

Унда доимий равишда ўзбек футболига Михаил Ан, Равшан Эрматов, Игнатий Нестеров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов каби маҳоратли футболчиларни тарбиялаб бераётган ушбу илм масканида “Одил Жуниор” футбол академиясининг ёш футболчилари иштирок этишди. Уларга шу ерда хориждан олиб келинган футбол мутахассиси таништирилди.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти, “Одил Жуниор” футбол мактаби асосчиси Одил Аҳмедов ҳам иштирок этди.

“Ушбу қилинаётган ишларимизнинг барчасини заминида футболимиз эртаси учун янги юлдузлар етиштириб бериш, барча ўсиб келаётган, иқтидорли ва салоҳиятли ёшларни бирлаштириш, уларни битта мақсад сари, яъни ўзбек футболи шаънини юқориларга кўтариш йўлида бирлаштириш ётибди”.
Шундан сўнг РОЗК директори А.Мамадалиев ҳам сўзга чиқиб, бу саъй-ҳаракатлар негизида Ўзбекистонда миллионлар ўйини футболни, қолаверса болалар ва ўсмирлар футболини янги босқичга олиб чиқиш вазифаси ётганлиги, бунинг учун барча бир тану-бир жон бўлиб ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Республика олимпия захиралари коллежи ҳамда “Одил Жуниор” футбол академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар футболини оммалаштириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.


Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика