Энцо Фернандеснинг "Челси"га ўтиши футбол тарихидаги энг қиммат олтинчи трансфер бўлди
01 фев 2023 14:11
Янгиликлар
Энцо Фернандеснинг "Челси"га ўтиши футбол тарихидаги энг қиммат олтинчи трансфер бўлди
"Бенфика"дан "Челси"га йўл олган Энцо Фернандес футбол тарихидан жой олди.
"Кўклар" 22 ёшли аргентиналик футболчи учун 121 миллион евро тўлади.
Футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар бешлиги қуйидагича:
1. Неймар – "Барселона"дан ПСЖга 222 миллион евро эвазига.
2. Килиан Мбаппе – "Монако"дан ПСЖга (180 миллион евро).
3. Усмон Дембеле – "Боруссия" Дортмунддан "Барселона"га (140 миллион евро).
4. Филиппе Коутиньо – "Ливерпул"дан "Барселона"га (135 миллион евро).
5. Жоау Феликс – "Бенфика"дан "Атлетико"га (127,2 миллион евро).
Фернандеснинг "Челси"га ўтиши инглиз футболи учун рекорд бўлди. Аввалроқ Жек Грилишнинг "Астон Вилла"дан "Манчестер Сити"га 117,5 миллион евролик трансфери рекорд даражалаги келишув эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар