Эмерига МЮ футболчиси керак

Mirjalol Normatov
28 окт 2018, 14:26
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

"Goal" хабарига кўра, 30 ёшли испаниялик футболчини "Арсенал" ўз сафига қўшиб олишга тайёр турибди. Унинг трансферини Унаи Эмери қўллаб-қувватламоқда. Матанинг МЮ билан шартномаси ушбу мавсумдан кейин ўз якунига етади.

Мата бу мавсумда МЮ таркибида 9 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal