
"Гуруҳимизда осон рақиб йўқлигини аввал ҳам айтганман. "Стандарт" ўтган учрашувга қараганда бу сафар кучлироқ ўйнади. Барча футболчилар катта тезликда ҳаракат қилишди. Бугун шогирдларимнинг ўйин даражасидан кўнглим тўлди. Улар хуштак чалингунгача бўшашишмади.
Ҳозир "Севилья" биринчи ўринда туриши жуда муҳим, аммо гуруҳимизда ҳаммаси ойдин бўлгани йўқ. "Риек" ва "Стандарт" жамоалари билан бўлган дуранг мақсадимиз йўлида ҳалақит бермаганидан хурсандман" - дейди Эмери.