Эмери «Арсенал»нинг янги мураббийи ҳақида гапирди
20 дек 2019 22:57
Янгиликлар
Эмери «Арсенал»нинг янги мураббийи ҳақида гапирди
“Арсенал”нинг собиқ устози Унаи Эмери лондонликларга яқинда тайинланган янги бош мураббий Микел Артета ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг охирида Эмери салбий натижалар боис “Арсенал” мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.
“Арсенал”нинг танлови менга ёқди, Артета тўғри тайинлов. Микель бир неча йиллардан бери АПЛда ишлаб келмоқда. Илгари у “канонирлар” сафида тўп тепган, сўнгги йилларда Гвардиола билан ишлаб келаётганди. Ўйлашимча, у кейинги муҳим қадамни ташлашга тайёр”, дея Эмерининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.
Артета 3,5 йил давомида Гвардиоланинг ассистенти сифатида фаолият юритди. 37 ёшли испаниялик мурраббийи бугун “Арсенал” билан 3,5 йиллик шартномага имзо чекди.
Артета “Арсенал” бош мураббийи сифатида илк беллашувни эртага, 21 декабрь куни “Эвертон” клубига қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар