Эмери "Арсенал"га янги сардор тайинлади

Alisher
27 сен 2019, 16:20
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери жамоага янги сардор тайинлади.

"Тўпчилар"нинг янги сардори буёғига швейцариялик Гранит Жака бўлади.

Испаниялик мутахассис бугун эрталабки машғулотлар олдидан "Арсенал" етакчилари билан бўлган суҳбатда қарорини эълон қилди.

Жамоанинг вице-сардорлари Александр Ляказетт ва Пьер-Эмерик Обамеянглар бўлади.

Лондонликларнинг бундан олдинги сардори Лоран Косьелни шу йили Франциянинг "Бордо" клубига ўтиб кетган эди.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/bbcsport_david