UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  4 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  267 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Элдорбек Суюнов: “Григалашвилидан хавф кутган эдим, аммо...” Янгиликлар

Элдорбек Суюнов: “Григалашвилидан хавф кутган эдим, аммо...”

Орадан етти йил ўтиб Ўзбекистон кубоги финалида зафар қучган “Пахтакор” Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Биз эса навбатдаги машғулотлар бошланишидан олдин дарвозабон Элдорбек Суюнов билан суҳбатлашиб, кубок финали борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- “Пахтакор” учун ғалаба билан тугаган финал ўйини нисбатан осон ўтди десак бўладими? Чунки жамоа шу куни барча жабҳада рақибдан устун келди...

- Ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмайди. Бутун ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди. Бу албатта ҳисобда ҳам акс этди. Мақсадимиз требл қайд этиш, Лига кубоги финалида ҳам ҳудди бугунгидек кайфият билан тўп тепамиз. Бу мавсумдаги сўнгги совринни ўзимизники қилиш учун бир қадам қолди.

- Ўтган йилги финалда нима ўхшамаган эди-ю, бу йил жамоага нима қўшимча куч ва мотивация берди?

- Бизда реванш олиш иштиёқи кучли эди. АГМК биз билан иштирок этган иккита финалда турли ва ўзгарган таркибда майдонга тушди. Улар билан солиштирганда бизда хоҳиш кучли бўлди. Биздаги реванш туйғуси уларда бўлмаслигини тахмин қилгандим. Шу боис бор кучимизни ишга солдик. Ғалабада 12 ўйинчи бўлмиш, ишқибозларимизнинг ўрни беқиёс.



- “Пахтакор”га қарши аксарият жамоалар ҳимоявий ўйин таклиф қилади. Одатда бундай шароитда дарвозабонларга юмуш топилмайди...

- Менимча бу кипер учун яхши эмас. Чунки, ўйин ритмидан чиқиб кетиши мумкин. Қанча кўп тўп билан муомалада бўлса, кутилмаган вазиятлардан чиқиб кета олади.

- Шахсан сиз АГМКнинг қайси футболчисидан хавф кутган эдингиз? Рақиб сафида ижрочилар етарлича ва улар ҳар қандай ҳолатда сизга ноқулайлик туғдириши мумкин эди...

- Элгужа Григалашвилидан ноодатий қарор ёки узоқдан йўлланадиган зарбаларни кутгандим. Аммо, ҳимоячиларимиз унга эркин ҳаракатланишига йўл қўйишмади.

- Бош ҳакам финал ҳуштаги янграгач, рақиб томонга асабий оҳангда бақирдингиз...

- Ҳеч қандай изоҳга ҳожат йўқ. АГМК матбуот котиби дўстим ҳисобланади. У билан тез-тез, қаттиқ ҳазиллашиб турамиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика