UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  6 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  16 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  21

Элдор Суюнов: "Персеполис"га ўтишим мумкин эди, лекин..." Янгиликлар

Элдор Суюнов: "Персеполис"га ўтишим мумкин эди, лекин..."

Шу кунларда Қаршининг “Насаф” жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машуғулот йиғинини ўтказяпти.

Мазкур хориж йиғинига Рўзиқул Бердиев 23 нафар футболчини олиб кетган. Жамоа сафига қўшилган янги футболчилардан Санжар Қувватов, Илдар Маматказин ва Дилшод Раҳматуллаев ҳам “аждарлар” билан бирга БААга йўл олган. Ушбу йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Дубайда бошланган йиғин пойтахт Абу-Даби шаҳрида якунланади. Амирликларга жўнаб кетиш олдидан “Насаф” жамоаси Тошкентда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтган ва Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси бошқарган учрашувда ёш ҳужумчи Бобур Абдуҳолиқов ҳамда ўтган мавсумни юқори савияда ўтказган ҳимоячи Шерзод Аъзамов томонидан киритилган голлар “Насаф”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Биз ушбу ўйиндан сўнг жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони Элдор Суюновдан интервью олдик.

- Элдор, янги футбол мавсумига тайёргарлик қандай давом этяпти?
- Аввалдан белгиланган режа асосида янги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Мавсумга тайёргарликни декабрнинг ўрталарида Қарши шаҳрида бошладик. Енгил ва тикланувчи машғулотларни ўз ичига олган йиғинимиз ўзимизнинг базада ўтказилди. Янги йил байрамидан сўнг машғулотлар пойтахтга кўчди. Орада уч кун футболчиларга дам берилди ва мана бугун (суҳбат 25 январь куни уюштирилган, - муал.)Тошкентда йиғилдик, эртага тонгда БААга жўнаб кетамиз. Гувоҳи бўлганингиздек, бугун ўртоқлик ўйинида “Сўғдиёна”ни мағлуб этдик. Мураббийлар штаби БААга борадиган барча футболчиларга ўйнаш имконини берди. Энди Амирликлардаги йиғинда кучайтирилган режим остида шуғулланамиз. Кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Шу ўйинлар орқали ОЧЛ ва Суперкубок учрашувларига тайёргарлик кўрамиз. 


- Бир муддат аввал сизга Эроннинг “Персеполис” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шу ростми?
- Ҳа, бу маълумот ҳаққоний эканлигини тасдиқлайман. Эрон клубидан таклиф тушди. Лекин ўша пайтда “Насаф” билан шартномани узайтириб бўлгандим. Шу сабабли, “Персеполис”га ўтишим амалга ошмай қолди.

- Ўзингизга қолса, Эрон чемпионатига йўл олармидингиз?
- Энди бу ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Бундай имконият менда яна бўлишидан умидворман. Олдинда бизни мураккаб мавсум кутиб турибди. ОЧЛниннг гуруҳ босқичида иштирок этамиз. Осон бўлмаслиги аниқ. Қолаверса, Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида ўз унвонимизни ҳимоя қилишимиз керак. Мамлакат чемпионатида ҳам олдимизга жиддий вазифалар қўйиляпти. Мавсумни “Пахтакор”га қарши Суперкубок ўйини билан бошлаймиз. Йилни соврин билан бошлаш ёқимли бўларди.

- ОЧЛдаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Агар ўтган йил билан таққослайдиган бўлсак, бу сафар гуруҳимизга кучли жамоалар тушди. Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли”, БААнинг “Ал Айн” жамоалари анча жиддий рақиб. Бу араб клублари таркибида савияси юқори легионерлар тўп тепади. Плей-оффда ўйини ғолиби ҳам кучсиз рақиб бўлмайди. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам гуруҳдан чиқиш учун ҳаракат қиламиз.

- Ўтган йили “Насаф” нимчорак финалга чиқишга анча яқин келганди...
- Афсуски, бироз тажрибасизлик ҳамда омаднинг етишмаганлиги сабабли гуруҳдан чиқа олмагандик. Ўшанда тўплар нисбатига кўра гуруҳда қолиб кетгандик. Бундан тегишли хулосалар чиқарилди. Ўйлайманки, бу сафар нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритамиз.   

- Миллий чемпионатимизда ҳам жамоа олтин медалларни қўлга киритиш учун яхши имконият ҳосил қилганди. Аммо, ҳал қилувчи ўйинларда йўқотилган очколар сабаб бронза медали билан кифояланди. Бу ҳам омадсизлик туфайлими?
- Мен бундай демаган бўлардим. Фикримча, биз кубок баҳсларига кўпроқ урғу бериб юбордик. Бунинг натижасида клуб тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги қўлга киритилди. Тарих янгиланганидан хурсанд бўлдик. 2011 йили “Насаф” футболимиз тарихида биринчи марта ОФК Кубогида зафар қучганди. Энди навбат чемпионликка. 


Камолиддин Алимов

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика