UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  0 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  9 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  5 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  4 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  36 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   9 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  3 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3

Элдор Суюнов мухлислар саволларига жавоб қайтарди Янгиликлар

Элдор Суюнов мухлислар саволларига жавоб қайтарди

Сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Насаф” футбол клуби дарвозабони Элдор Суюнов www.championat.asia меҳмони бўлди.
Бир соатдан ортиқ давом этган суҳбат мобайнида Элдор бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

Интервью охирида эса қашқадарёлик дарвозабон сайтимиз ўқувчилари томонидан йўлланган саволларга ҳам имкон қадар жавоб бериб ўтди. Қуйида танлаб олинган савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Интервьюнинг тўлиқ шаклини эса сешанба куни ўқишингиз мумкин.

Савол: Футболчи бўлмаганингизда қайси касб эгаси бўлардингиз?
Э.Суюнов: Ёшлигимдан ҳарбийликка жуда қизиққаман. Шу боис футболни танламаганимда катта эҳтимол билан ҳарбий бўлардим.

Савол: Терма жамоа либосида майдонга тушганда нималарни ҳис қиласиз? Ҳаяжон бўладими ёки бу оддий ҳолми?
Э.Суюнов: Албатта, ҳаяжон бўлади. Чунки терма жамоа сафида майдонга тушган футболчи ўзига миллионлаб кўзлар тикилиб турганини ҳис қилади. Бу эса ҳаяжонни келтириб чиқаради.

Савол: Ҳозирги савиянгиз кучли бешлик чемпионатларига тортадими?
Э.Суюнов: Кучли бешлик чемпионатлари деганда биз Англия, Италия, Испания, Германия ва Франция миллий чемпионатларини тушунамиз. Бутун дунёнинг энг кучли ўйинчилари айнан шу чемпионатларда тўп суришади. Тан олиш керак,  ҳозирги савиям бундай даражага тортмайди. Лекин ўсиш учун ўз устимда ишлашда давом этяпман.

Савол: Китоб ўқиб турасизми? Сир бўлмаса, охирги ўқиган китобингиз қайси?
Э.Суюнов: Китоб ўқишга қизиқаман. Кўпинча детектив, жангари жанридаги китобларни мутолаа қиламан. Охирги ўқиган китобим -  “Қиморнинг қинғир ишлари” асари бўлди.

Савол: Тасаввур қилинг, Осиё Кубоги финали. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида сиз пенальти тепишингиз керак. Пенальти гол бўлди ва бу голни кимга бағишлардингиз?
Э.Суюнов: Албатта, ота-онамга бағишлаган бўлардим. Чунки улар мен учун ҳаётдаги энг муҳим инсонлардир.

Савол: Ўзбекистон чемпионатининг бошқа клубларидан таклиф тушса, “Насаф”дан кетармидингиз?
Э.Суюнов: Йўқ. Мен “Насаф”да бахтлиман ва шу ерда қолишни истайман. “Насаф”дан қачонки чет эл клубларидан таклиф тушсагина кетишим мумкин.

Савол: Футболни танлаб нима топдингиз-у, нима йўқотдингиз?
Э.Суюнов: Ҳозир нимага эришган бўлсам. Ҳаммаси футбол туфайли амалга ошди деб ўйлайман. Футбол менга кўп нарса берди: дўстлар орттирдим, озми-кўпми мухлисларга танилдим, қолаверса ҳаётимни молиявий жиҳатдан таъминлаб боряпман. Ҳозирча ҳеч нарсани йўқотганим йўқ, фақат кўпинча сафарларда бўлганимиз учун оилам даврасида кам бўляпман.

Савол: Сиз ва Акбар Тўраев бир-бирингизга ўхшаб кетасизлар. Мабодо қариндош эмасмисизлар?
Э.Суюнов: Биз Акбар билан дўстмиз, лекин қариндош эмасмиз.

Савол: Оилангиз ҳақида маълумот берсангиз. Уйланганмисиз? Севган қизингиз борми?
Э.Суюнов: Оилада уч ўғилмиз. Мендан кейин иккита укам бор ва улар футбол соҳасида эмас. Уйланмаганман. Ҳозирча севган қизим йўқ.

Савол: Сиз ўйинини кўрган энг кучли уч нафар дарвозабон ким?
Э.Суюнов: Игнатий Нестеров, Мурод Зуҳуров ва Санжар Қувватов.

Савол: Сизга қарши тўп сурган учта энг хавфли футболчи сифатида кимларни айта оласиз?
Э.Суюнов: Биринчи навбатда Анвар Солиевни. Анвар ака кам ўйнаса ҳам жарима майдончаси ичида доим хавфли ҳаракат қилади. Кейин Жамшид Искандеров билан Александр Пишурни кўрсата оламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика