Элдор Суюнов: "Кутилган натижани қайд этдик"
21 май 2014 10:31
Янгиликлар
Элдор Суюнов: "Кутилган натижани қайд этдик"
“Насаф” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг майдон эгалари посбони Элдор Суюновдан ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.
“Учрашув қийин кечиши олдиндан маълум эди. Чиройли баҳс бўлди. "Бунёдкор" узоқ парвозлар орқали келгани сабабли, уларда чарчоқ бўлишини билардик. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Умуман олганда, керакли ва кутилган натижани қайд этдик. Мухлислар уйларига хурсанд ҳолда қайтишди. Бугун стадионда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилди. Шундай ўйнашда давом этишимиз зарур”, - дейди “Насаф” дарвозабони Элдор Суюнов.
Шахбоз Беғамов.
Шахбоз Беғамов.
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар