UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0

Элдор Суюнов: "Эрон жамоалари тартибли футбол намойиш этишади" Янгиликлар

Элдор Суюнов: "Эрон жамоалари тартибли футбол намойиш этишади"

Душанба, 17 февраль куни "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ 2-тури доирасида Эроннинг "Шаҳр Ходро" жамоасини қабул қилади.

Ана шу учрашув арафасида "Пахтакор" дарвозабони бўлажак ўйинга оид фикрларини билдириб ўтди.

- Бўлажак рақиб тўғрисида нималарни биласиз?

- "Шаҳр Ходро" жамоаси ҳақида деярли маълумотга эга эмасман, аммо уларнинг таркибига қараганимда Эроннинг машҳур ва ёши каттароқ футболчиларидан 2-3 нафари шу жамоада ўйнаётганини кўрдим.

- "Пахтакор" ва ўзбек жамоалари Эрон жамоалари билан муваффақиятли ўйнашади. Улар билан ўйинлар қандай кечади?
- Статистика бўйича "Пахтакор" ва умуман ўзбек клублари Эрон жамоалари билан ўйинларда натижалари ижобий бўлса-да, уларга қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Чунки эронликлар жисмонан жуда бақувват ва араб клубларига нисбатан тартибли футбол намойиш қилишади.

- Дастлабки ғалабадан сўнг жамоада кайфият қандай?
- Бизда доимгидек кайфият жуда яхши. Чемпионлар лигасида ҳар бир қўлга киритилган очконинг аҳамияти юқори эканини яхши биламиз, лекин шу билан бирга жамоада босим йўқлигини айтиб ўтган бўлардим.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика