Элдор Шомуродов "Ювентус"нинг қизиқиши тўғрисида: "Захирада ўтириб қолишдан қўрқиш нотўғри, деб ўйлайман"
22 мар 2021 17:30
Янгиликлар
Элдор Шомуродов "Ювентус"нинг қизиқиши тўғрисида: "Захирада ўтириб қолишдан қўрқиш нотўғри, деб ўйлайман"
Ўзбекистонлик ҳужумчи ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида "Ювентус"нинг қизиқиши ва кучли жамоага ўтиши ҳақида ҳам фикр билдирди.
"Буни ҳаёт дейишади. Имконият юзага келдими синаб кўриш керак. Рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман. Кучли жамоага ўтаётганда захирага ўтириб қолишдан қўрқиш нотўғри, деб ўйлайман. Ҳаракат қилиш керак.
"Женоа"га ўтаётганимда бу клубнинг қизиқтирган жиҳати шунда бўлдики, клуб кўп ҳужумчиларни яхши жамоаларга берган. Иккинчидан футболчини кўп ушлаб турмайди. Яхши таклиф тушса трансфер қилишга доим тайёр. Бу жамоада ўсишга эришиш мумкин. Учинчидан "Сампдория" - "Женоа" дербиси. Мана шу уч омил муҳим аҳамият касб этди. Ниятим фақат кўпроқ ўсишга эришиб узоқроққа бориш",- дейди Шомуродов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар