UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  6 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  4 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  4 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6

Элдор Шомуродов "Сассуоло"га қарши ўйинда Абрахамнинг ўрнига асосий таркибда майдонга тушиши мумкин Янгиликлар

Элдор Шомуродов "Сассуоло"га қарши ўйинда Абрахамнинг ўрнига асосий таркибда майдонга тушиши мумкин

"Рома" якшанба кунги ўйин олдидан Тэмми Абрахам ҳақида қайғурмоқда.

Бу ҳақда romapress хабар бермоқда.

Англиялик футболчи "Интер"га қарши Италия Кубоги доирасидаги ўйиннинг сўнгги дақиқаларида пайларидан жароҳат олди. Бош мураббий Жозе Моуринью унинг ўрнига Феликсни туширди.

Абрахам жароҳатидан сўнг машғулотларда тўлиқ иштирок этмади, у клуб мураббийлар штаби билан индивидуал машғулотлар билан чекланди. Аммо, Моуринью унинг тўлақонли машғулотларга қайтишига умид қилмоқда.

Агар 24 ёшли футболчи бугунги машғулотларни ноқулайликларсиз ўтказса, унда у жамоа билан Режо-Эмилияга йўл олади.

Клуб унинг соғайиб кетишига умид қилмоқда. Агар у тўлиқ ўзини тайёр ҳис қилса ҳам, у билан таваккал қилинмайди. Бу ҳолатда асосий таркибда англияликнинг ўрнини катта эҳтимол билан ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродов эгаллайди.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика