Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
14 июн 2023 22:14
Янгиликлар
Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
Элдор бугун ўзининг 35-голини киритди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда "CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасида Туркманистонга қарши ўйнамоқда. Учрашувнинг 52-дақиқасида Элдор Шомуродов учрашувда ҳисобни очди ва терма жамоа либосидаги 35-голини урди. Ушбу гол Элдор Шомуродовни Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айлантирди. Бунга қадар Элдор Шомуродов ва Максим Шацких ҳисобида 34 тадан гол бор эди. Туркманистонга қарши учрашув Элдор Шомуродов учун миллий терма жамоа либосидаги 65-ўйин ҳисобланади.
Учрашувнинг 86-дақиқасида Шомуродов дублга эришди ва терма жамоадаги ўзининг 36-голини урди.

Ўхшаш янгиликлар
12:37
U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида 3
11:19
Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди? 3
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар