UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Элдор Шомуродов "Монца"га ўтадими? Сайтимиз ходими Элдор Акмурзаев вазиятга ойдинлик киритди, Евдоким Раимов эса шаҳарни таништирди Янгиликлар

Элдор Шомуродов "Монца"га ўтадими? Сайтимиз ходими Элдор Акмурзаев вазиятга ойдинлик киритди, Евдоким Раимов эса шаҳарни таништирди

Шу кунларда ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг "Рома"да қолиш-қолмаслиги асосий мавзу бўлиб турибди.

Ўзбекистонлик энг сермаҳсул ҳужумчилардан бири Элдор Шомуродов афсуски, ўз вақтини "Рома" захирасида ўтказяпти. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо аллақачон Элдордан умидини узгандек кўринмоқда.

Негаки "Рома" ёзги трансферда "Юве"дан Дибалани, сўнгра "Торино"дан жамоа етакчиси Андреа Белоттини қўшиб олди. Бу эса Шомуродовнинг асосий таркибда ўйнаш имкониятларини янада пасайтириб юборди.

Европада трансфер ойнаси ёпилишига кам вақт қолаётган бир пайтда унинг А серия бошқа клубига ўтиши ҳақидаги гаплар яна болалади. Нафақат Италия, балки Англия ва Туркиядан ҳам Элдорга таклифлар борлиги айтилмоқда. Айрим тик-токер ва вайнерлар эса Элдорни аллақачон бошқа жамоа билан шартнома тузганини оламга жар солиб бўлишди. 

Никола Скира деган таниқли инсайдер маълумотига кўра, бу йил А серияга чиққан "Монца" Элдор Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи экан. Қизиғи шундаки, август ойи бошида сайтимиз ходими Элдор Акмурзаев ҳам "Монца" Шомуродов учун идеал вариант эканини ўз мақоласида ёзганди.


"Монца" 1912 йилда ташкил топган бўлиб, Италия Кубогида 1/4 финалга қадар етиб борганини ҳисобга олмасак, бошқа натижалари билан айтарли ёдда қолмаган, бунинг устига кўпинча қуйи лигаларда ўйнаб юрарди. 

Лекин 2018 йилга келиб ҳаммаси ўзгарди. "Монца" хўжайини этиб бунгача "Милан"ни 30 йил давомида бошқарган Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони тайинланди. Берлускони тахтни қўлга олгач, атрофига ўзи анчадан бери билган танишларини тўплай бошлади: Адриано Галлиани, Роберто Маццо, Данило Пеллегрино ва ҳоказо.

Клуб президенти этиб Никола Коломбо тайинланди, жамоа бош мураббийлиги эса ўз вақтида "Милан" билан еттита соврин ютган Жованни Строппга топширилди. Ўтган мавсум якунларига кўра, "Монца" А серия йўлланмасини ҳал қилганида клуб хўжайини Сильвио Берлускони шундай деганди: 

- "Биз аслида ўтган йил А серияга чиқишни ният қилгандиқ, бироқ режалар бироз ўзгариб кетди. Бу мавсум эса бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, бунга эришдик. А серияга чиқиш осон бўлмади. 1912 йил ташкил топган клубнинг орадан 110 йил ўтиб А серияга чиқиши монцаликлар учун катта тарихий воқеа. Аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Биз Скудеттони қўлга киритиш ва Европа чемпионлар лигасига йўл олишни ўйлаяпмиз. Кейин эса ЕЧЛни ютмоқчимиз. Мен доим ғалаба қозонишга ўрганиб қолганман, буни "Милан"да ҳам исботлаганман. Энди "Монца" билан шуни такрорлашни истайман. Ўтган йил мен учун унутилмас иккита воқеа рўй берди: бир - "Милан" Италия чемпиони бўлди, икки - "Монца" А серияга йўлланма олди.


Элдор Акмурзаев маълумотидан: Сильвио Берлускони "Монца"ни тахминан 2,5-3 миллион еврога сотиб олган. Ўшанда жамоа С серияда ўйнарди. Айнан Берлускони саъй-ҳаракати туфайли 18 минг мухлисга мўлжалланган Stadio Brianteo стадиони қайта таъмирланиб, кириш чипталари нархи анча пасайтирилди. Берлускони секин-аста номдор футболчиларни таркибга жалб қила бошлади. Масалан, Кевин-Принс Боатенг, Марио Балотелли, Андреа Раноккия шулар жумласидан. Яна бир маълумот шуки, ҳозир Берлускони 84 ёшда, Галлиани эса 76.

Шомуродов "Монца"га ўтиши керакми? Албатта, ЙЎҚдан кўра ҲА! Тўғрисини айтганда, Элдор "Рома" сафида ёрқин ўйин намойиш эта олмади, лекин "Женоа"да у порлаганди. Бу ўринда жамоалардаги футболчилар орасидаги рақобат ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, "Монца"нинг ҳужум чизиғида муаммолар бор ва агар Шомуродов бу жамоага ўтса, ҳам ўзи - ҳам клуб учун яхши бўлади, - дейди Championat.asia мухбири Элдор Акмурзаев. 

Яна бир гап. Ҳозир "Монца"нинг А сериядаги ишлари яхши эмас. Жамоа тўрт ўйинда тўртта мағлубият билан охирги ўринда боряпти. Қолаверса рақиблар дарвозасига фақат иккита гол урди. "Монца"нинг ҳужум чизиғида Андре Петанья, португал Дани Мота ва даниялик Гюткьяер бор, лекин бу номлар Элдор учун ваҳимали бўлмаслиги керак. Шомуродов бу ҳужумчилар билан бемалол рақобатлаша олади.


Сайтимизнинг ҳеч ким билмайдиган, лекин ҳаммага қизиқ кўринаётган Мистер Икснинг қиёфадоши Евдоким Раимов эса Монцани таништириб ўтди: Монца Ламбро дарёси бўйидаги Ломбардия вилоятида жойлашган шаҳар бўлиб, вилоятнинг энг йирик 5та шаҳридан бири ҳисобланади. Шаҳар ҳудуди 31,03 кв.км бўлиб, 120 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Монца - туристик шаҳар, бу ерга ташриф буюрувчилар биринчи навбатда Қироллик вилласини кўришга ошиқадилар. Қолаверса, шаҳарда Формула-1 пойгалари ўтказиладиган энг катта автодром бор.


Хулоса: Элдор Шомуродов иложи борича тезроқ муҳитни ўзгартириши керак. Чунки ҳозирги "Рома"да ўйнаб кетиш Элдор учун жуда мураккаб. Шомуродов захирада ўтирадиган футболчи эмас! У терма жамоамиз сардори, шундай экан ўз ўйини ва голлари билан бошқаларга ўрнак бўлиши шарт. Элдор қанча кўп майдонга тушиб голлар урса, бундан ўзи ҳам, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам ютади. 

Элдор Акмурзаев, Евдоким Раимов.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика