UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  0 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  0 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  7 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  1 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1

Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор"

Ўзбекистон МТЖ бугундан навбатдаги йиғинини бошлади.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори, ҳужумчи Элдор Шомуродов БААга қарши бўлажак учрашув олдидан фикр билдирди. 

"Ҳаммада кайфият аъло даражада. Босим йўқ. Бугун йиғилдик. Худо хоҳласа, Дубайга кетамиз ва тайёргарликни ўша ерда давом эттирамиз.

Ҳеч қандай хавотир йўқ. Биз нима қилишимиз кераклиги ва бизни қандай ўйин кутиб турганини биламиз. Бундай ўйиндан олдин ортиқча мотивация ҳам шарт эмас деб ўйлайман. Ҳамма футболчилар тайёр ва бизга қандайдир омиллар халақит қилади деб ўйламайман. 

Ўзимни яхши ҳис этяпман. Баҳсга 100 фоиз тайёрман, Худо хоҳласа. Тайёргарлик учун ҳали яна 1 ҳафта вақтимиз бор. Албатта, осон бўлмайди. Биринчи навбатда, иссиқ ҳавога мослашимиз керак. ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор. Бутун Ўзбекистон биздан нимани кутаётганини тушуниб турибмиз. Бу сафар хато қилишга ҳаққимиз йўқ деган фикрдаман", – деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон беллашуви 5 июнь куни 21:00 да бошланади.  

26 май куни Тимур Кападзе терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика