UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  1 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  4 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  4 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди" Янгиликлар

Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"

Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК – "Шўртан" ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Элдор Мойлиев иштирок этди.

— Шундай шиддатли ўйин бўлишини билгандик. ОКМКнинг "Нефтчи" ва "Насаф"га қарши ўйинларини кузатиб чиққандик. Бу жамоада ёш ва яхши ижрочилар борлигини билардик. Иложи борича якка курашларда ютқамаслик бўйича кўрсатма бергандик. Йигитларга раҳмат, кўрсатмамизни яхши бажаришди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди, иккинчи бўлимда эса доим бўлгани каби ОКМК ўйинга қўшди. Устунлик рақибда, аммо омад биз томонда бўлди.


— Ўйиндан олдин мусобақа пешқадамига қарши кўрсатма қандай бўлганди?

— Қарши ҳужумларда ўз омадимизни синаб кўриш учун тайёргарлик кўргандик. "Машъал" ва "Насаф"га қарши ўртоқлик ўйинларида бунга тайёргарлик кўргандик. Аммо, ушбу ўйинда қарши ҳужумни якунлайдиган ҳужумчилар етишмади.

— Анвар Бердиев кетганидан сўнг ижобий натижаларга, масалан илк ғалаба ва бугун сафардаги қийин учрашувда дурангга эришилди. Сиз билан янги шартнома имзоландими ёки йил бошидаги битим бўйича ишлаяпсизми?

— Йил бошидаги шартнома бўйича ишлаяпмиз.

— Илк давра ниҳоясига етмоқда, танаффусда жамоа кучайтириладими? Сабаби ушбу ўйинчилар билан чемпионатда қолиш қийин масала.

— Йўқ, бизда яхши ижрочилар бор. Ҳужумда оқсаётганимиз сабаб ўша позицияга ўйинчи оламиз. Суперлигада қолишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика