UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00«Пахтакор» тарихда илк бор «Ал Ҳилол»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:58«Арсенал» Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:56«Атлетико»ни мағлуб этган Карло Анчелотти нималар деди?  7 07:25«Пахтакор» — «Ал Ҳилол» ўртасидаги учрашувнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 07:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0  26 03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  1 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  25 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  100 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  10 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  4 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  5 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0

Элдор Исабоев: “Ўйин амалиёти учун “Локо”дан кетишдан ҳам қайтмайман” Янгиликлар

Элдор Исабоев: “Ўйин амалиёти учун “Локо”дан кетишдан ҳам қайтмайман”

Миш-мишларга ҳам гоҳида эътибор бериб қўйиш фойдадан холи эмас эмиш.
Сўнги пайтларда мамлактимизнинг иқтидорли посбонлари сафида ўзининг номини ёздира олган Элдор Исабоев, янги мавсумда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафида давом эттириш учун “темирйўлчилар” билан шартнома имзолаганлиги кўпчиликка маълум бўлса керак. Узунқулоқ гапларга қараганда, Элдорбек айни дамда ўзи учун янги жамоа қидириш пайига тушган. Бунинг сабабини дарвозабоннинг ўзидан эшитишни истаган ҳолда Исабоев билан боғландик.

− Элдорбек, атрофингизда турли хил миш-мишлар юрибди.  Буни қандай изоҳлайсиз?
− Ҳақиқатдан ҳам шундай гаплар борлигини ўзим ҳам тушуниб турибман ва гоҳида қулоғимга ҳам чалиниб қолмоқда. Айни хозир бу гапларни инкор этмайман. Жамоага келишимга катта мақсадлар сабаб бўлганди. ОЧЛда ўйнашни биринчи мақсад сифатида ўз олдимга қўйган ҳолда “темирйўлчилар” сафига келиб қўшилгандим. Жамоамиздаги собиқ раҳбарият билан қилган келишувимиз, янги раҳбарият билан ҳам амалга ошишига кўзим етмаяпти. Вадим Абрамов билан гаплашганимизда, асосий таркибни ваъда қила олмаслигини айтди. Бу менга бошқача таъсир қилди. “Локо”нинг асосий дарвозабони бўлишга умид қилгандим. Аммо айни дамда Тошкентликлар билан амалий шартномам борлигини унутмаслик лозим.

− Жамоа қароргоҳини тарк этиб улгурганлигингиз ҳақида эшитдик?!

− Айни пайтда ОАВ ходимларига қойил қолмасликни иложи йўқ. Ҳали қароргоҳни тарк этмасимдан олдин, келгуси кунги режаларингни билиб, ўзингизга айтишади (кулиб). Жамоа қароргоҳини эндигина тарк этмоқчи бўлиб тургандим. Аммо эндиги саволингиз аниқ, “қаерга?”. Буни сир сақлашимга қаршилик қилмаслигингизни сўрайман. Олдимда бир қатор вариантлар бор. “Локо” билан шартнома имзоламасимдан аввал ҳам шундай эди. Лекин уларни номларини ошкора қилмайман.  “Андижон” бундан мустасно. Жамоа раҳбарияти биз билан боғланишган ва расмий таклиф билан чиқишган. Аммо, бу дегани, энди у ерда ўйнайман дегани эмас. Қайси жамоага ўтишим борасида машғул кишилари бор. Улар билан маслаҳатлашган холда, вазиятни ўрганиб чиқишимиз лозим.

− Майдондаги ўрин учун тошкентликлар сафини тарк этиб, бошқа жамоа сафидан бемалол ўрин ола билшингизга кўзингиз етяптими?
− Агар хозирги спорт формамни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, исталган жамоанинг асосий посбони билан тенгма-тенг рақобатлаша оламан. Чунки, айни дамдаги ҳолатим шуни тақозо этиб турибди. Мен учун хозирги вазиятда биринчи мақсад, қайси жамоа сафида тўп тепиш эмас. Балки, биринчи рақамли бўлиш турибди. “Локо”да ҳам бундай қилишим мумкин эди аммо...

− Очиқроқ гаплашишни истардик.
− Очиғини айтганда, энди аввалги ёшлигим ортда қолиб, бутун бошли бир оиланинг бошлиғи бўлганлигим ва майдонни қумсаётганлигим учун ҳам вариантлар борасида бир ўйлаб кўришни истадим. Бор сабаб мана шу. Агар биронта янгилик бўлгудек бўлса, биринчилар қаторида эшитишингизга ваъда бераман.

Суҳбатда Иброҳимжон Солихонов ҳамда Рўзали Қурбоновлар бўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика