UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  0 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  8 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  10

Элдор Адҳамов: “Муборакда муҳим бўлган ютуқни қўлга киритдик” Янгиликлар

Элдор Адҳамов: “Муборакда муҳим бўлган ютуқни қўлга киритдик”

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-турида “Андижон” жамоаси меҳмонда “Машъал” (1:0) устидан илк маротаба ғалаба қозонди.

“Машъал” билан ўйин ҳақида

“Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Биз ушбу учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Чунки Муборакдаги баҳсда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Худога шукурки, қилган тайёргарлигимиз ўз мевасини бериб, муҳим бўлган ютуқни қўлга киритдик" 

Рақиб жамоаси тўғрисида

“Бу жамоа доимо кўпларга қийинчилик туғдиради. Ҳозирда муборакликлар яхши формадагилини ҳам билардик. Шуни ҳисобга олиб, ўйинга руҳан ва тактик томонлама ҳам жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Омад ҳам биз томонда бўлди. Йигитлар охиригача иродали ва матонатли ўйин кўрсатишди. Чунки “Машъал” мағлубиятга учраётгани туфайли, бор кучлари билан олдинга ўтишди. Жамоамиз эса тўғри тактика асосида ўйин кўрсатгани ғалабамизга сабаб бўлди. 

“Андижон”нинг барқарор ўйин кўрсата олмаётгани хусусида

“Хабарингиз бор, биринчи даврадан кейин жамоада ўзгаришлар кўп бўлди. Ҳужум ва ярим ҳимояда ўйнаган муҳим бўлган беш нафар футболчи “Андижон”ни тарк этди. Таркиб деярли янгиланди ва анча ёшартирилди. Ўйин услубимизни бир маромга келтириб олишимиз бироз вақт керак. Ўйлайманки, ҳаммаси жойига тушади. Барқарор ўйин кўрсатишни бошлаймиз деган умиддаман".

Суперлигада қолиш вазифаси борасида

“Барчаси Яратгандан. Агар биз аниқ тактика асосида ўйин кўрсатадиган бўлсак, имкониятлардан фойдалана олсак, албатта Суперлигада қолишни уддалай оламиз. “Андижон” мухлислари бизни қўллаб-қувватламоқда. Натижаларимиз билан уларни хурсанд қилиш ниятидамиз",- дейди Элдор Адҳамов. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика