UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  114 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

ЕЛ. "Манчестер Юнайтед" камбэк қайд этиб, "Барселона"ни турнирдан чиқариб юборди Янгиликлар

ЕЛ. "Манчестер Юнайтед" камбэк қайд этиб, "Барселона"ни турнирдан чиқариб юборди

Европа Лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" – "Барселона" ўртасидаги марказий учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ЕЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Барселона" 2:1

Голлар: Левандовски (18-пен, 0:1), Фред (47, 1:1), Антони (73, 2:1).

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 29. Аарон Уан-Биссака (20. Диогу Далот, 67), 19. Рафаэль Варан, 6. Лисандро Мартинес, 23. Люк Шоу, 18. Каземиро, 17. Фред, 8. Бруну Фернандеш, 27. Ваут Вегорст (21. Антони, 46), 25. Жейдон Санчо (49. Алехандро Гарначо, 67), 10. Маркус Рэшфорд (39. Скотт Мактоминей, 88).

Захира: 22. Том Хитон, 2. Виктор Линделеф, 5. Харри Магуайр, 12. Тайрелл Маласиа, 15. Марсель Забитцер, 28. Факундо Пельистри, 36. Энтони Эланга,  73. Коббие Маиноо.

"Барселона": 1. Марк-Андре тер Штеген, 23. Жюль Кунде, 4. Рональд Араухо (17. Маркос Алонсо, 82), 15. Андреас Кристенсен, 28. Алехандро Бальде, 21. Френки де Йонг, 5. Серхио Бускетс, 19. Франк Кессье, 22. Рафинья, 9. Роберт Левандовски, 20. Серхи Роберто (11. Ферран Торрес, 70).

Захира: 26. Иньяки Пенья, 36. Арнау Тенас, 10. Ансу Фати, 18. Жорди Альба, 24. Эрик Гарсия, 29. Марк Касадо, 32. Пабло Торре.

Огоҳлантиришлар: Фернандеш (60), Роберто (60), Левандовски (72), Гарначо (77), Бускетс (83), Каземиро (86).

Манчестер Юнайтед

Фред - 47', Антони - 73'

Лига Европы. Плей-офф . 1/16-тур

24/02/2023, 01:00

1
:
2
Тугади

Барселона

Роберт Левандовский - 18'

Стадион: Old Trafford, 73021 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
46'  Ваут Вегорст (Антони)
47'  Фред
47'  Бруну Фернандеш
60'  Бруну Фернандеш
67'  Аарон Уан-Биссака (Диогу Дало)
67'  Джейдон Санчо (Алехандро Гарначо)
73'  Антони
78'  Алехандро Гарначо
86'  Каземиро
88'  Маркус Рэшфорд (Скотт Мактоминей)
18'  Роберт Левандовский
60'  Серхи Роберто
70'  Серхи Роберто (Ферран Торрес)
71'  Роберт Левандовский
75'  Рафинья (Ансу Фати)
82'  Рональд Араухо (Маркос Алонсо)
83'  Серхио Бускетс

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" иккинчи бўлимда ким аслида  ким эканлигини кўрсатди ва "Барселона"ни турнирдан чиқариб юборди.

90+4. ВАРАААААНННННН!!!! Сўнгги дақиқада бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни Рафаэль бурчакка чиқариб юборди.

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. УХХХХХ!! Казмиро ҳужумда тўпни олдирди ва "Барса" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. МЮ жарима майдончаси ичида Каземиронинг ўзи вазиятни тўхтатди.

88. Рэшфорд ўз ўрнини Мактоминига бўшатиб берди.

86. Энди Левандовскини тўхтатгани учун Каземиро сариқ олди.

83. Ҳужумга ўтиб кетаётган Гарначони ушлаб қолган Бускетс огоҳлантирилди.

82. Хави таваккалга қўл урди. Араухони олиб ташлади ва Алонсони тушурди.

79. ЗАРБААААААА!!! Рэшфорднинг зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

77. "Барселона" яхши нуқтадан жаримага эга бўлмоқда. Гарначога сариқ.

73. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! МЮнинг кетма-кет зарбаларидан кейин Антони жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

72. Левандовски ўзи фол ишлатиб, бироз актёрлик ҳам қилиб олди. Бироқ бу ўтмади. Фол МЮ фойдасига ва польшаликка сариқ.

68. Фред чап қанотга ўтди ва дарвоза яқинига ҳаволатиб тўпни узатди. Германиялик посбон тўпни ушлаб олди.

65. Кессьенинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

64. ДЕ ХЕААААААА!!! Бальденинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Давид қийинчилик билан қайтарди!

62. Антони рақиб жарима майдончаси ичига кириб келди ва ҳимоячи томон зарба берди. Жўда бўш ҳаракат.

60. Йиқилган де Йонгга атайин тўпни тепгани учун Бруну огоҳлантирилди.

58. Иккинчи бўлимда Скоулз режимини ёққан Фред тўпни рақибидан осонлик билан олиб қўйди ва ҳужум бошлади. Якунда ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

55. Манкунианликлар жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни аввалига ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпга Антони аниқ зарба берди. Тер-Штеген тўпни ушлаб олди.

52. Рэшфорд ёндирмоқда. Тўп билан катта масофани босиб ўтди ва сўнгги чора сифатида ўткир бурчакдан зарба берди.

49. МЮ иккинчи голни уриши мумкин эди. Антони деярли бирга бир вазиятга чиқиб келди ва Рэшфордга ноаниқ пас берди.

47. ГООООООООООЛЛЛЛ!! ФРЕЕЕДДД!!! Ҳисоб тенглашди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якуланди!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. де Хеа тўпни узатишда хатога йўл қўйди, тўп каталонияликга ўтди, ушбу вазиятни манчестерлик ҳимоячилар тезда бартараф этишди. 

40. Рафиньянинг узоқдан йўллаган яна бир зарбаси ноаниқ бўлди.

35. МЮ қатор ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча, булардан самара чиқмаяпти.

23. Бруну ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, тер Штеген ўз ўрнида!

21. Ана энди МЮ янада фаоллашади. Ҳозирча умумий ҳисобда ҳам "Барса" олдинда.

18. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Левандовски пенальтидан ҳисобни очди!

16. Пенальти! "Манчестер Юнайтед" дарвозаси томон. Бруну Фернандеш Бальдега нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди.

12. Ўйин марказга кўчди. Жамоалар бироз сокинлашди.

4. Зарба навбати "Барса"да. Рафиньянинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

3. Бруну Фернандеш ўнг қанотдан олдинга юриш қилиб, дарвоза томон зарба берди, Тер Штегендан ажойи сейв!

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика