"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
18 апр 2024, 15:10
Испания Қироллик футбол федерацияси "Эл Классико"да ишлайдиган ҳакам номини эълон қилди.

"Реал" ва "Барселона" ЛаЛиганинг 32-тури доирасида якшанба куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

Ушбу баҳсни Сото Градо бошқаради. Бу Градо учун дастлабки "Эл Классико" ҳисобланади. Рефери бунгача "Реал"нинг 15та, "Барселона"нинг 7та баҳсида иштирок этган. Бу учрашувларнинг 9тасида "Қироллик клуби", 7та ўйиндан 2тасида Каталония клуби зафар қучган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As