UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  0 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  5 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  9 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  8 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  27 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

"Эл-Классико"даги баҳсли вазиятлар (+ФОТО) Янгиликлар

"Эл-Классико"даги баҳсли вазиятлар (+ФОТО)

Мадриднинг "Реал" клуби ЛаЛиганинг 17-тур учрашуви доирасида "Барселона"ни "Сантьяго Бернабеу"да қабул қилди.

Ўйин 3:0 ҳисобида Каталония клубининг ғалабаси билан якунланди. Баҳсдан сўнг ижтимоий тармоқларда каталонияликлар дарвозасига пенальти белгиланиши кераклиги ҳақида тортишувлар бўлиб ўтди.

Учрашувдаги илк жиддий баҳсли вазият 76-дақиқада содир бўлди. Марко Асенсио тўпни жарима майдони ичига узатаётганда, тўп майдонча ичидаги Серхи Робертонинг қўлига тегди. Аммо ҳимоячи қўлларини яширишга уринганди, бироқ зарба йўналиши айнан унинг қўли туфайли ўзгарди. Ҳакам Хосе Санчес ўйинни давом эттириш мумкинлигини кўрсатди.


Иккинчи баҳсли вазият ҳам биринчисига ўхшаб кетади. 83-дақиқада тўп жарима майдончаси ичида яна "Барселона" футболчисининг қўлига тегади. Бу сафар Ракитич Крооснинг узатмасини бартараф этди. Хорватиялик ярим ҳимоячи қўлини танасига тортди, аммо тўп барибир ўша тана аъзосига тегди. Иккинчи вазиятда ҳам Хосе Санчес "Реал" футболчиларига ўйнашда давом этиш кераклигини маълум қилди.


Муҳокамаларга сабаб бўлган сўнгги воқеа эса баҳснинг охирги сонияларига тўғри келди. Учинчи гол урилишидан олдин Месси майдонни тарк этган тўпни қайтаргандек бўлди, аммо такрорий лавҳаларда тўп майдондан чиқиб кетгани кўринди. Ён ҳакам Месси туфайли тўп қаердалиги кўра олмади ва байроқчасини кўтармасликка қарор қилди.

Ижтимоий тармоқларда баъзи мухлислар 1 ва 2-вазиятларда пенальти қўйилиши кераклигини айтган бўлса, бошқалар аксинча фикр билдирди.

Сизчи, сиз бу вазиятлар ҳақида қандай фикрдасиз?

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика