"Эл-Классико"да "Барселона" ғалаба қозонди (+видео)
28 мар 2016 10:19
Янгиликлар
"Эл-Классико"да "Барселона" ғалаба қозонди (+видео)
Ушбу мусобақа финалида Испания грандларининг 12 ёшгача бўлган жамоалари ("Барселона" ва "Реал") тўқнаш келишди.
Учрашув муросасиз баҳсларга бой бўлди. Баҳсда ҳисоб 2-бўлимнинг 10 дақиқасида очилди. "Барселона" болалари жарима зарбаси ишлаб олишди ва "Реал" дарвозабони майдончасига етказиб берилган тўпни, Каталония клубининг 2-рақамли футболчиси дарвозага жойлаб қўйди. Ўйиндаги иккинчи гол жуда чиройли урилди. Кўк-анорранглилар иккинчи бўлимнинг 20 дақиқасида жарима зарбасига эга бўлишади ва 10-рақамли болакай тахминан 25-30 метр масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилади. Учрашув шу ҳисобда якунланди ва "Барселона" болалари MIC 2016 турнири ғолибига айланишди.
TAS-IX эмас
Видеони TAS-IX ҳудудида кўришни истасангиз Mytube.uz сайтига ўтинг. Голларни "Telegram"даги расмий каналимиздан кўчириб олишингиз мумкин.
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар