UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  17 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  7 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  3 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15 16:50Гвардиола "Ман Сити"дан "Бавария" юлдузини сотиб олишни сўрамоқда  2

Эктор Купер: "Машариповда Осиё Кубогига бориш учун имконият бор" Янгиликлар

Эктор Купер: "Машариповда Осиё Кубогига бориш учун имконият бор"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Эктор Купер иштирок этди.

"Доимо ғалаба қозониш ёқимли. Шу боис хурсандман. Биринчи навбатда натижа учун эмас ўйинимиз анча яхшиланганидан хурсандман. Эрон билан ўйинни эсласак ўша баҳсдаги хатоларга йўл қўймадик. Ҳимоявий жиҳатдан тартиб билан ҳаракат қилдик. Ярим ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳам яхши ўйнадик. Ҳужумда эса ҳали қиладиган ишларимиз бор. Футболчиларга кўпроқ гол уриш учун бироз совуққонлик етишмади. Умуман олганда бугунги ўйинда натижадан ҳам, ўйинчиларнинг ҳаракатларидан хурсандман", - дейди Эктор Купер.

- Икром Алибоев бугун чап қанотда ўйнади. У фаолиятида ҳеч қачон қанотда ўйнамаган. Бу футболчига майдондан жой топиб бериш учун қанотда қўйилдими?

- Тўғри айтдингиз. У доимо майдон марказида ўйнаган. Бу футболчи жуда чаққон ва тезкор. Шу боис уни қанотда синаб кўришга қарор қилдим.

- Жалолиддин Машарипов 6 ойга дисквалификация қилинди. У терма жамоанинг ўртоқлик ўйинларида майдонга туша олмайди. Бу футболчининг Осиё Кубогига бориш имкониятини қанчалик пасайтириб юборди?

- Тўғри у терма жамоа сафида 6 ой ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмайди. Лекин унинг клубдаги фаолиятини кузатиб бораман. Уни ноябрь ойидаги йиғинга чақиришим ҳам мумкин. Ўртоқлик ўйинида майдонга тушмаса ҳам машғулотларда қатнашиши мумкин. Машарипов яхши савиядаги футболчи, шу боис унинг Осиё Кубогига бориш имконияти бошқаларники билан бир хил.



- Иван Нагаев захирадан майдонга тушди ва жароҳати боис алмаштирилди. У ўйинга тайёр эмасмиди ёки йиғиндаги жисмоний машғулотларни кўтара олмадими?

- Нагаевнинг жароҳатини футболчиларга берилаётган юкламалар билан боғламаган бўлардим. Футболчилар терма жамоада жисмоний машғулотларни кўп ҳам бажаришмайди. Улар асосан клубдан тайёр бўлиб келишади. Нагаев билан ўйиндан кейин гаплашдик, унинг ҳолати яхши.

- Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида сиз ҳужумкор ўйин кутманглар дегандингиз. Бугун эса 90 дақиқа давомида ҳужумкор ўйин намойиш этилди. Бу рақибни чалғитиш учун айтилганмиди ёки вазият шуни тақозо этдими?

- Айтиш мумкинки жамоанинг ўйинини ҳужумкор ёки ҳимоявий деб бўлмайман. Бугун кўпроқ тўпни қайтариб олган жойимиз ҳужум чизиғида бўлди, шу боис кўпроқ ҳужум қилдик. Мен ўйинчиларга бугун ҳимоявий ёки ҳужумкор ўйин кўрсатамиз деб айтмайман. Доим тартибли ўйин тузишга уринаман. Мураббий берган кўрсатмаларни тўғри бажариш орқали ўйинимиз шаклланади.


Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика