UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44Big name, Big team, Big coach...  2 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  5 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  9 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  25 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1

Эксклюзив. Вадим Абрамов - Остон Ўрунов, Сардор Рашидов ва Эрон билан ўйин ҳақида Янгиликлар

Эксклюзив. Вадим Абрамов - Остон Ўрунов, Сардор Рашидов ва Эрон билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Эрон билан эртанги ўртоқлик учрашувидан олдин championat.asia сайтига интервью берди.

"Яхши рақиб, яхши ўйин кутяпмиз. Кўп футболчиларимизни анчадан буён ўйинда кўрганимиз йўқ, улар айни пайтда қандай ҳолатда эканлигини кўрмоқчимиз. Бундай кучли рақиб билан баҳсда футболчиларни синовдан ўтказиб оламиз", - дейди Абрамов.

- Остон Ўрунов билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритсангиз...
- Ўрунов клубида кичик жароҳати билан ўйнаган экан. Биз таваккал қилмадик. Терма жамоада ўйнаса уни оғирлаштириб олиши мумкин. Агар Ўрунов жароҳатини оғирлаштириб олиб "Спартак"да ҳам ўйнамаса барча учун ёмон бўларди.

- Кримецга нима бўлди?
- У машғулотда мушакларини тортиб олди. Шифокор микрожароҳат деб айтди. Қатардаги майдонлар қаттиқроқ, бу ердаги майдон эса юмшоқроқ. Шу боис машғулот вақтида тезлик олганда кичик жароҳат олди. У ўйнай оларди, аммо таваккал қилмадик.

- Сардор Рашидов нима учун йиғинга чақирилмагани қизиқтирмоқда...

- Биласизми, бизда унинг жойида ўйнайдиган кўплаб футболчилар бор. Яхшибоев, Бозоров, Турғунбоев... Бундан ташқари ушбу йиғиндан олдин Рашидов билан боғланганимизда ўзига янги клуб қидираётганини маълум қилди. Шу боис унга халал бермасликка қарор қилдик.

- Бу йиғинга ҳам янги дарвозабонни чақирдингиз. Раҳимжон Давронов илк бор чақирилди...

- Тўғри айтдингиз, ҳар йиғинда янги посбонни чақираяпмиз ва улар билан танишяпмиз. Машғулотлар вақтида дарвозабонларнинг имкониятларини кўриб чиқяпмиз. Бўлажак посбонларнинг имкониятларига баҳо беряпмиз, - дейди Абрамов championat.asia сайтига.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика