Эгаси ўзбекистонлик бўлган "Jacob & Co" бренди Роналдуга 117 000 долларлик соат совға қилди
12 май 2023 09:25
Янгиликлар
Эгаси ўзбекистонлик бўлган "Jacob & Co" бренди Роналдуга 117 000 долларлик соат совға қилди
Криштиану Роналдуга 100 минг доллардан қиммат соат совға қилишди.
"Ал-Насср" ҳужумчиси Ар Риёддаги Jacob&Co қўл соатлари бутигига ташриф буюрди. Ташриф чоғида бренд элчиси сифатида Роналдуга уникал дизайнли соат совға қилинди.
Маълумот учун, "Jacob & Co" компанияси асосчиси ва эгаси ўзбекистонлик Жейкоб (асл исми Ёқуб) Арабодир. Бу ҳақда олдинроқ сайтимизда алоҳида материал чоп этилган эди.
Heart of CR7 Baguette соати, 26та оқ бриллиантга эга, ёрқин яшил рангда тайёрланган. Олд томонида Роналду ва унинг инициаллари, орқа томонида эса машҳур гол нишонлаш расми туширилган.
Ушбу соат нархи 117 000 долларга тенг.
Фикрлар