UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  1 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:40Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  4 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  2 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  18 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1

Эфиопия варианти ўхшамади, энди "Навбаҳор", "Металлург" ва "Олмалиқ" билан ўйнаймиз Янгиликлар

Эфиопия варианти ўхшамади, энди "Навбаҳор", "Металлург" ва "Олмалиқ" билан ўйнаймиз

Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоамиз 20-28 июль кунлари Тошкентда йиғин ўтказиши ҳақида хабар бергандик.
Демак, бугундан терма жамоа аъзолари пойтахтда йиғилишади ва 9 кунлик ўқув-йиғин машғулотларни бошланади. Мана шу йиғин доирасида Африканинг Эфиопия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши лозим эди. Лекин маълум бўлишича, эфиопияликлар бизга рад жавобини беришибди. Уларнинг режаси бошқача экан.

Аммо қойил қолиш керак, Терма жамоалар маркази рад жавобни эшитиб шошиб қолгани йўқ, балки тезда вазиятдан чиқиб кетиш чораларини излаб топди. Хавотир олманглар, терма жамоамиз ўртоқлик ўйинисиз қолиб кетмайди. Балки шу 9 кун ичида учта назорат баҳсини ўтказади. Рақиблар ҳам анойилардан эмас: "Навбаҳор" (22 июль), "Металлург" (24 июль) ва "Олмалиқ" (28 июль).

Ҳозирча терма жамоамизнинг мазкур йиғинда иштирок этадиган таркиби расман эълон қилингани йўқ.

Норасмий таркиб эса анча олдин сайтимизда эълон қилинганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика