UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  116 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

Эдгар Гесс: "Давралар оралиғида ўзгаришлар бўлиши аниқ" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Давралар оралиғида ўзгаришлар бўлиши аниқ"

"Олмалиқ" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи pfkbuxoro.uz сайти учун қисқа интервью берди.
"Ўйинни яхши ташкил қилдик. Бугун биз ҳисобдан ташқари, бошқа ҳеч нимада имкониятни бой бермадик. Ўйин борасида ҳам, хавфли вазиятларни вужудга келдиришда ҳам биз ажойиб қаршилик кўрсатдик. Лекин, шунча имкониятлардан фойдалана олмаганимиз бу ачинарли. Умуман, ўйинимиз ёмон чиқмади", - деб гап бошлади Гесс.

- Сўнгги пайтларда "Бухоро"га урилаётган голлар жуда ҳам оддий ва қўпол хатоликларимиз эвазига уриляпти. Мана шу ҳолатлардан сўнг, жамоада ўзгаришлар қилиш вақти келгандир?
- Албатта, бунақанги голларни ўтказиб юбораётганимиз ёмон. Шу сабабли ўзгаришлар қилиш вақти келди деб ўйлайман. Биз ўзгартиришлар борасида жиддий ўйланиб қолдик ва барча ишлар бошлаб юборилган.

- Демак, давралар оралиғида "Бухоро"га янгилар келиб қўшилади ва таркиб иккинчи даврагача кучайтирилади?
- Ҳа, албатта. 5-6 та ўзгартиришларни амалга оширмасак бўлмайди. Ўйлайманки давралар оралиғида ўзгариш бўлади.

Ҳозирги кунда мени қувонтирган ҳолат, ўзимизнинг маҳаллий, ёш футболчиларимиз олий лигада ёшларига қарамай гол кирита бошлашмоқда. Бу албатта, нафақат бизнинг, балки бутун ўзбек футболи ютуғи ҳисобланади", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Эдгар Гесс.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика