UZ

Сўнгги янгиликлар

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  48 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Эдгар Гесс: “Бухоро”да маҳоратли футболчилар кўп эмас” Янгиликлар

Эдгар Гесс: “Бухоро”да маҳоратли футболчилар кўп эмас”

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Бухоро” баҳсида майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиндан сўнг “Бухоро” футбол клуби бош мураббийи Эдгар Гесс интервью берар экан, рақиб кучли ўйин кўрсатганини ва ўз жамоаси таркибида маҳоратли футболчилар камлигини айтиб ўтди.

-   Ўйин борасида ютқазганимизни тан оламан, - дея сўз бошлади Эдгар Яковлевич. - Биз бир қатор хатоларга йўл қўйдик ва бунинг оқибатида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. “Локомотив” - кучли клуб, бу жамоа чемпионлик учун курашяпти. Рақиб сафида маҳоратли фтуболчилар етарлича топилади. Бизда эса бундай ўйинчилар кўп эмас. Футболда тажриба ва маҳорат катта роль ўйнайди. Бизга айнан шу нарсалар етишмаяпти. Бунинг устига рақиб икки бор пенальти тепиш имконига эга бўлди. Шогирдларимга шу ҳам салбий таъсир кўрсатди.

-   “Бухоро”нинг кетма-кет ғалабасиз серияси саккизтага етди. Бу нима билан боғлиқ?
-   Мана шу ўйинлардан тўрттасини кучли клубларга қарши ўтказдик. “Олмалиқ”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив”. Бу жамоаларга қарши тўп тепиш осон эмас ва уларни мағлубиятга учратиш қийин. Биз ғалаба қозона олмаяпмиз, лекин дуранг ўйнаяпмиз. Аммо жамоамизда маҳоратли ўйинчилар йўқлиги боис саккиз ўйиндан бери зафар қуча олмаяпмиз. Қўл остимда Равшан Асланов, Жамолиддин Убайдуллаев каби ўтган йил биринчи лигада ўйнаган футболчилар бор. Уларга ўзларини кўрсатиш учун ҳали вақт керак. Андрей Акопянцга ўхшаган тажрибали футболчилар ҳам бор, аммо улар ҳали ўз спорт формаларига кириб улгуришмади.

-   Сиз олиб борадиган машғулотлар қанчалик оғир эканини биламиз. “Бухоро”да тўп тепаётган баъзи футболчиларнинг айтишича, ўйинчиларга ҳаддан зиёд юкламалар бераётган экансиз?
-   Бу бўлмаган гап. Биз эрталаб соат саккизда машғулот ўтказамиз ёки бўлмаса кечки маҳал еттида шуғулланяпмиз. Бухоро иқлимида бу яхши пайт ҳисобланади ва бемалол ишласа бўлади.

-   Шундай иссиқда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишни нормал ҳолат деб ҳисоблайсизми?
-   Биз эрталаб одатда енгил машқларни бажарамиз. Футболчилар югуради, кўпинча “квадрат” ўйнашади. Асосий урғу эса кечки машғулотларга берилади. Мен шогирдларимни югурмаяпти дея олмайман. Биз “Локомотив”га қарши 90 дақиқа тенгма-тенг ўйнай олдик. Йўқса шогирдларим дастлабки 20 дақиқадан кейин толиқиб қолган бўлишарди.

-   Эдгар Яковлевич, бу томонлама сиз ҳақсиз. Лекин олий лига клубларида футболчи машғулотдан кейин тикланиши учун керакли витаминларни қабул қилмайди. Футболчилар машғулотдан нолишаётгани йўқ, балки витаминизация бўйича эътироз билдиришмоқда.
-   Витаминизация бизнинг клубда жойида. Бизда футболчиларни доим назорат қилиб борадиган шифокор ҳам, кардиограф ҳам бор. Биз ҳар ой футболчиларни тиббий текширувдан ўтказиб турамиз.

-   Биринчи давра якунига етди. Таркибда ўзгаришлар бўладими?
-   Ўзгаришлар бўлади, фақат бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. Раҳбарият жамоамиз олдига саккизталикка киришни вазифа қилиб қўйган ва бунинг учун охиригача курашамиз.

Х.Холиқов ёзиб олди.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика