

"Бу мавсум олдингиларидан фарқ қилади. "Кучли олтилик" жамоалари мавсумни ёмон бошлашмади. Уларга "Астон Вилла", "Саутгемптон" ва "Эвертон" каби жамоалар жиддий рақобат қилмоқда. Ушбу жамоалар таркиби ҳам ажойиб, шунингдек, рақобатбардош.
Ушбу мавсумда жамоалар турнир жадвалида жуда зич жойлашган. Шу сабабдан айтишим мумкинки, чемпионлик учун фақатгина икки жамоа курашмайди. Бу лигада 6-7 жамоа ғолиблик йўлида баҳс олиб боради", - деди Эдерсон.



