Эдерсон Бразилия термаси ўйинларини ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2023, 18:11
Футболчи жароҳат олган.

"Манчестер Сити" посбони Эдерсон "Челси"га қарши ўйинда (4:4) оёғидан жароҳат олди. Шу сабабли у Бразилия терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади, деб хабар берди "Manchester Evening News".

Футболчининг жароҳати даражаси ва тикланиш муддати ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Аммо у жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юбориши аниқ.

Бразилия ЖЧ-2026 саралаши доирасида Колумбия (17 ноябрь) ва Аргентина (22 ноябрь) билан баҳс юритади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News