Эден Азарнинг акаси: "Унинг ўрнида бўлганимда фаолиятимни якунлаган бўлардим"
08 окт 2023 15:57
Янгиликлар
Эден Азарнинг акаси: "Унинг ўрнида бўлганимда фаолиятимни якунлаган бўлардим"
"Реал"нинг собиқ футболчиси Эден Азарнинг акаси Кильян Азар укаси ҳақида гапирди.
"Айни дамда у ҳеч нима билан шуғулланмаяпти, шу сабабли унинг фаолияти борасида бирор нима дея олмайман. Якуний қарорни унинг ўзи чиқаради.
Айни пайтда у Мадридда, чунки унинг фарзандлари ўша ерда мактабда ўқишади ва у ортиқча шов-шувларни ёқтирмайди. Ҳар куни ҳаётдан завқ оляпти.
У футболни яхши кўради, шу сабабли у "Реал"дан ташқари барча ўйнаган жамоаларида қўлидан келганча меҳнат қилган. Бироқ унинг ўрнида бўлганимда фаолиятимни якунлаган бўлардим. Бундай узоқ ва муваффақиятли фаолиятдан кейин у оиласи билан вақтни ўтказишга лойиқ", - деди Азарнинг акаси Кильян.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар