Эден Азар учун мавсум якунланган бўлиши мумкин
16 мар 2021 11:30
Янгиликлар
Эден Азар учун мавсум якунланган бўлиши мумкин
Футболчига яқин инсолар барча муаммолар ва жароҳатларга Азарнинг ўнг оёқ тўпиғи сабаб бўлаётганини таъкидлашмоқда.
Бу ҳақида Испаниянинг "Marca" нашри хабар бермоқда.
Катта эҳтимол билан футболчи яна жарроҳлик столига ётади. Бельгияликнинг ўнг оёғига ўрнатилган пластинани олиб ташлаш зарурлиги айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, у 2019 йил ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида ПСЖ'га қарши ўйиндаги жароҳатдан сўнг футболчининг ўнг тўпиғига ўрнатилганди.
Шу тариқа, агар футболчи жарроҳлик столига ётадиган бўлса, мавсумнинг қолган қисмини ҳам майдондан ташқарида ўтказиши мумкин.
Фикрлар