Эден Азар тақдирланди (ФОТО)
08 фев 2018 15:00
Янгиликлар
Эден Азар тақдирланди (ФОТО)
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар 2017 йилнинг чет элда тўп тепувчи энг яхши бельгиялик футболчиси сўровномасида ғолиб чиқди.
Маълумотларга кўра, "Челси" футболчиси сўровномада "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне ва "Наполи" аъзоси Дрис Мертенсдан кўпроқ овоз йиғди. Натижаларга кўра, тўртинчи ўрин "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукакуга насиб этди.

"Бу Бельгиядаги илк совриним ва охиргиси эмас деб ўйлайман. Аммо овозимни Мертенсга берган бўлардим, чунки у йилни ажойиб ўтказди ва ўзи учун одатий бўлмаган ҳужум чизиғида кўплаб голлар урди" - дейди Азар.
Жорий мавсум 27 ёшли ярим ҳимоячи АПЛнинг 22та учрашувида 9та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар