UZ

Эден Азар: "Рамос - тарихдаги энг яхши ҳимоячилардан. Умид қиламанки, унда ҳали ҳаммаси олдинда" Янгиликлар

Эден Азар: "Рамос - тарихдаги энг яхши ҳимоячилардан. Умид қиламанки, унда ҳали ҳаммаси олдинда"

"Реал" ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар клубдан кетган ҳимоячи Серхио Рамос ҳақидаги фикрларини билдирди.

Испаниялик футболчи жамоада 2005 йилдан бери ўйнаётганди. У "Реал" таркибида 5 бор Испания чемпиони ва 4 бор Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

"Рамос - ҳали ҳам етакчи. У футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардандир.

Умид қиламанки, унда ҳали ҳаммаси олдинда", - дейди Азар.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика