ЕЧЛ. Сешанба оқшомининг қаҳрамонлари ФОТО

Narzulla Saydullayev
30 сен 2015, 13:25
Тунда Европа чемпионлар лигасида 2-турнинг дастлабки 8та ўйини бўлиб ўтди.

Биз кечаги ўйинларда қаҳрамонлик қилган футболчиларни ёдга олишга қарор қилдик.


"Барселона" - "Байер" 2:1
Қаҳрамон
: Луис Суарес ўйинда гол урди ва Серхи Робертога голли пас оширди.



БАТЭ - "Рома" 3:2
Қаҳрамон:
Беларус клуби ҳужумчиси Филип Младенович дублга эришди ва "бўрилар"ни мағлуб этилишда катта хисса қўшди




"Бавария" - "Динамо Загреб" 5:0
Қаҳрамон:
Роберт Левандовски Хорватия клуби дарвозасига уч бор тўп киритди. Шу тариқа, польшалик ҳужумчи сўнгги 3 ўйинда 10та гол урди.




"Арсенал" - "Олимпиакос" 2:3
Қаҳрамон:
Фелипе Пардо Кастро "Арсенал"ни Лондонда мағлуб этилишида катта роль ўйнади. Футболчи 33-дақиқада ҳисобни очди. 66-дақиқада шеригига гол уриш учун голли пас оширди.




"Маккаби Тель Авив" - "Динамо Киев" 0:2
Қаҳрамон:
Киевликларнинг парагвайлик ҳужумчиси Дерлис Гонзалес иккала голга пас оширди.




"Порту" - "Челси" 2:1
Қаҳрамон:
Ясин Браими ўйинда жамоасининг етакчиси бўлди ва дастлабки голга ҳаммуаллифлик қилди.




"Лион" - "Валенсия" 0:1
Қаҳрамон:
Учрашувдаги ягона голни урган Софьян Фегули жамоасига ғалаба келтирди.




"Зенит" - "Гент" 2:1
Қаҳрамон
: Бразилиялик Халкнинг майдонга тушиши сўроқ остида эди. У майдонга тушди ва иккита голли пас оширишга ҳам эришди.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia