ЕЧЛ. Роналдунинг хет-триги “Реал”ни ярим финалга олиб чиқди

Aslanov Jasurbek
19 апр 2017, 02:51
ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйини доирасида Мадридда “Реал” ва “Бавария” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Мюнхенда ўтган илк ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз имкониятларини анча яхшилаб олишганди. Аммо “Сантяго Бернабеу”даги баҳсда ўйиннинг асосий вақтида меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Натижада 15 дақиқадан иборат иккита таймда томонлар ярим финал учун курашни давом эттиришди. Бир киши кам бўлиб қолган германияликлар майдон эгаларининг ҳужумларига дош бера олишмади. Натижада Роналду (2 та) ва Асенсио томонидан киритилнан голлар якунда Зидан жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Икки ўйин натижасига кўра 6:3 ҳисобида ғолиб чиққан “Реал” ҳақли тарзда ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.

Чемпионлар лигаси.

1/4 финал

Жавоб ўйини

Реал Мадрид Испания – Бавария Германия 4:2 (0:0, 1:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 53, пенальти Левандовски, 1:1 – 76 Роналду, 1:2 – 77, автогол Рамос, 2:2 – 104 Роналду, 3:2 – 109 Роналду, 4:2 – 112 Асенсио.

Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 114), Иско (Васкес, 71), Роналду, Бензема (Асенсио, 64).

Бавария – Нойер, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Лам, Видаль, Хаби Алонсо (Мюллер, 75), Алькантара, Роббен, Рибери (Дуглас Коста, 71), Левандовски (Киммих, 88).

Огоҳлантириш: Видаль (5), Каземиро (40), Хаби Алонсо (70), Хуммельс (75), Роббен (101).

Четлатиш: Видаль (84).

Биринчи учрашув– 2:1


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›