UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  100 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  30 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0

EЧЛ. "Реал Мадрид" ва "Челси" ўртасидаги тактик курашда дуранг қайд этилди Янгиликлар

EЧЛ. "Реал Мадрид" ва "Челси" ўртасидаги тактик курашда дуранг қайд этилди

ЕЧЛнинг дастлабки ярим финали бўлиб ўтди.

ЕЧЛ биринчи ярим финалида дуранг қайд этилди.  


"Реал Мадрид" – "Челси" 1:1
"Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони
Голлар: 0:1 – 14 Пулишич, 1:1 – 29 Бензема.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Одриосола, 77), Милитао, Начо, Марсело (Асенсио, 77), Каземиро, Кроос, Винисиус Жуниор (Азар, 66), Модрич, Варан, Бензема (Родриго, 90).

"Челси" – Менди, Аспиликуэта (Джеймс, 67), Рюдигер, Тиаго Силва, Чилуэлл, Маунт, Канте, Пулишич (Зиеш, 66), Жоржиньо, Кристенсен, Вернер (Хавертц, 66).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (27), Пулишич (38), Кроос (60), Марсело (65), Варан (78), Одриосола (89).


Реал Мадрид

Карим Бензема - 29'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Semi Finals-тур

28/04/2021, 01:00

1
:
1
Тугади

Челси

Кристиан Пулишич - 14'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
27'  Винисиус Жуниор
29'  Карим Бензема
29'  Эдер Милитан
60'  Тони Кроос
65'  Марсело
66'  Винисиус Жуниор (Эден Азар)
77'  Даниэль Карвахаль (Альваро Одриосола)
77'  Марсело (Марко Асенсио)
78'  Рафаэль Варан
89'  Альваро Одриосола
90'  Карим Бензема (Родриго)
14'  Кристиан Пулишич
14'  Антонио Рюдигер
38'  Кристиан Пулишич
66'  Кристиан Пулишич (Хаким Зиеш)
66'  Тимо Вернер (Кай Хаверц)
66'  Сесар Аспиликуэта (Рис Джеймс)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Насиб қилса, жавоб учрашувида "Championat.asia"да учрашамиз. 

Бўлди, финал йўлланмаси тақдири жавоб учрашувига қолди. Ҳамкасбларимдан бири айтганидек, барчаси иккинчи ўйинда ҳал бўлса, биринчи ўйиннинг нима кераги бор"... Албатта хазил, сабаби, назаримизда бугун фақатгина 2 та гол бўлган бўлсада, жуда кучли тактик кураш гувоҳи бўлдик. Футбол нафақат голлар билан, балки шу каби қийин вазиятлардаги муросасиз курашлар билан ҳам завқли.   

90+3-дақиқа. "Реал" ҳужум уюштиришга уриниб кўрди, лекин олдинга ўтолмагач, ҳакам финал ҳуштагини чалди. 

90+2-дақиқа. Ўзгариш! Карим Бензема ўрнига Родриго майдонга тушди. 

90+1-дақиқа. Антонио Рюдигер Модрични жуда қўпол тарзда кутиб олди, жарима зарбаси.  

Унинг учдан бир қисми Рюдигерга шифокорлар ёрдам кўрсатиши билан ўтди. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Огоҳлантириш! Одриосола Рюдигерга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

Вараннинг зарбасидан кейин тўп Бен Чилвеллга тегиб майдондан чиқиб кетди.

88-дақиқа. Крооснинг зарбаси рикошетдан кейин сал қолса дарвозадан жой оларди, лекин ундай бўлмади. Бурчак зарбаси.

86-дақиқа. "Реал" рақиб ҳимоясига босимни кучайтирди.

84-дақиқа Тобора кам вақт қолмоқда, лекин ўйин боришини кузата туриб, ҳали кимдир гол уриб кетадигандек туюлмоқда...

82-дақиқа. "Реал" футболчилари бурчак зарбаси ишладик деб турганда, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини маълум қилди. 

81-дақиқа. Каземиро аввалига Кантени, кейин Зиешни аяб ўтирмади. 

79-дақиқа. Хаким Зиеш жонли девор устидан ошириб ташлаб қўймоқчи эди, аммо Куртуага бу у қадар муаммо туғдирмади. 

78-дақиқа. Огоҳлантириш! Жарима майдонига яқин нуқтада Кай Хаверцга нисбатан қўполлик учун Варан сариқ карточка ишлаб олди. 

77-дақиқа. Ўзгаришлар! Карвахаль ва Марселонинг ўрнига Асенсио ва Одриосола майдонга туширилди.  

75-дақиқа. Рақиб жарима майдончасида техникасини намойиш қилган Варан жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

73-дақиқа. "Челси" бурчак зарбаси ишлаб олди. Зиешнинг узатмага ўхшаш зарбасидан кейин Куртуа тўпни эгаллаб олди.

70-дақиқа. Азар таниш-билиш қилиб ўтиб кетмоқчи эди, лекин "Челси" сафида Азар билан бирга ўйнамаган футболчилар йўлдан чиқиб қолди ва тўпни олиб қўйишди. 

68-дақиқа. "Челси" тўпни рақиб жарима майдонига яқин ҳудудда назорат қилмоқда, бироқ иш хавфли вазиятгача етиб бормаяпти. 

66-дақиқа. Ўзгаришлар! Вернер, Аспиликуета ва Пулишич кетди. Уларнинг ўрнига Хаверц, Зиеш Рис Жеймс ўйинга қўшилди.  

65-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус ўрнига Азар ўйинга қўшилди.  

65-дақиқа. Огоҳлантириш! Марсело огоҳлантирилди.  

64-дақиқа. "Реал" прессинг эвазига тўпни олиб қўйди, Милитао яна фаоллик кўрсатди.

Ҳар икки жамоада ўзгаришлар тайёрланмоқда. Мезбонларда Азар, меҳмонларда эса Рис Жеймс ва Хаким Зиеш тайёрланмоқда. 

61-дақиқа. Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган деб топилди. 

60-дақиқа. Огоҳлантириш! Тони Кроос бир амаллаб Кантедан тўпни олиб қўйганди, аммо ҳакам бу ҳаракат ўйин қоидаларига тўғри келмайди деди ва чўнтагидан сариқ карточкани олди.  

55-дақиқа. Анча узоқ давом этган комбинациянинг сўнггида Модрич жуда ақлли ва рақиб учун кутилмаган узатма билан Винисиусни қулай вазиятга чиқариб юбораётганди, аммо сўнгги паллада Тиаго Сильва фаоллик кўрсатди.   

50-дақиқа. Бензема тезкор қарши ҳужумда бу сафар тўпни оширмай, ўзи тепиб кўрди, аммо зарбаси қовушмади.  

"Аристократлар" стандартдан бу сафар ҳам наф чиқара олишмади. 

48-дақиқа. Марселонинг хатосидан кейин Канте тўпни дарҳол Вернерга оширди, Тимо узоқ ўйлаб ўтирмай, зарба берди ва Милитао тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпи.  

"Челси" биринчи бўлимда бўлгани каби таймни анча фаол бошлади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Ҳар икки жамоа вақти-вақти тўпни назорат қилишда, умуман ўйинни бошқаришда устунликка эга бўлишди ва ҳозирча назаримизда, адолатли бўлган дуранг ҳисоби таблода ҳам акс этмоқда. Бир оз дам олиб, яна қайтамиз!

45-дақиқа. Бўлди, ҳакам анча қизиқ ўтган биринчи бўлимга вақт қўшиб беришни истамади ва жамоаларни танаффусга чорлади.   

43-дақиқа. Кроосга имкон қадар бўш ҳудуд ва бошини кўтариш учун имкон қолдиришмаяпти рақиб футболчилари.  

Мадрид узра ёмғир беармон ёғмоқда. 

41-дақиқа. Кантенинг ақлли узатмасидан кейин "Челси" қарши ҳужумга қочиб кетди, лекин Тимо Вернернинг зарбаси ноаниқ бўлди. 

40-дақиқа. Тўп учун курашиб, уни майдондан чиқариб юборган Карвахаль оёғини ушлаб қолди ва ўйин тўхтатилди.  

38-дақиқа. Огоҳлантириш! Олдинга ўтиб кетаётган Марселони кескин ҳаракат билан тўхтатган Пулишичга бош ҳакам сариқ карточка кўрсатди.

Узатмадан кейин Каземиро тўпни қайтариб юборди. 

37-дақиқа. Тиаго Сильва узоқдан зарба берди, ҳимоячилардан бирига теккан тўп майдонни тарк этди. 

35-дақиқа. Пулишичнинг қанотдан узатмасидан кейин Тимо Вернер қанчалик ҳаракат қилмасин тўпга ета олмади.

32-дақиқа. "Челси" бурчакдан узатмани амалга оширди, узатмадан кейин тўпни Куртуа эгаллаб тезкор қарши ҳужумни бошлаб берди. Винисиус бир рақибини ортда қолдириб, тўпни шерикларига оширди ҳамда ҳужумни Кроос зарба билан якунлади, бироз ноаниқ. 

Бурчак тўпи тўғридан-тўғри жарима майдонига узатилмади ва бошқача йўл тутган "қаймоқрангглилар" охири ниятига етди. Милитаодан голли узатма, Бензема эса биринчи ҳаракатда тўпни ўзига бўйсундириб, кейингисида Эдуар Мендини "ўққа тутди".  

29-дақиқа. ГООООООООООЛ! Карим Бензема ҳисобни тенглаштирди!

28-дақиқа. Винисиус ва Кроос биргаликда бурчак тўпи ишлаб олишди. 

27-дақиқа. Огоҳлантириш! Винисиус қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди. 

26-дақиқа. Бен Чиллвел ўз жамоасининг ҳужумини бошламоқчи бўлганди, аммо тўп ҳакамга тегиб кетди.

24-дақиқа. Қанотда чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни рақибдан илиб кетишга уринганди, ниятига ета олмади. Кейин эса Канте очиқ қолган қанотдан олдинга ўтиб, тўпни қарама-қарши қанотдаги Чиллвелга етказди, аммо ҳимоячининг зарбаси қовушмади.  

23-дақиқа. Хавфли вазият!  Бензема йўқ жойдан тўпни жамоасига олиб берди ва Кроос билан девор услубида ўйнаб, кучли зарба берганди - тўп дарвоза устунига тегиб чиқиб кетди.  

19-дақиқа. Бугун Канте Тони Кроосга персонал ҳаракат қилаётгандек, франциялик футболчи сал кам рақиб жарима майдонигача германияликни қуйлаб боряпти. 

18-дақиқа. Кроос жарима майдони ичида эмас, орқароқда қолиб тўп сўраган Бенземани кўрганди, лекин ҳимоячига тегиб тўп Мендининг қўлига бориб тушди. 

16-дақиқа. Навбатдаги бурчак тўпини "Челси" амалга оширди, аммо яна самарасиз.

14-дақиқа. ГОООООООООЛ! Марказий ҳимоячиларнинг ухлаб қолиши оқибатида Пулишич ҳисобни очди!

13-дақиқа. Учрашувдаги биринчи бурчак тўпини меҳмонлар амалга оширди, аммо "Қироллик клуби" ҳимоячилари тўпни осонлик билан қайтариб юборишди.  

11-дақиқа. Модричнинг узатмасидан кейин Винисиус қарши ҳужумга қочишига рақиб ҳимоячилари йўл қўймади.  

10-дақиқа. Хавфли вазият! Марказда тўпни олиб қўйиб чап қанотдан олдинга ўтган "Челси" ҳужумчиси Тимо Вернерда ажойиб имконият юзага келганди, лекин Тибо Куртуа маҳорат кўрсатиб, собиқ жамоаси ҳисобда олдинга чиқишига йўл қўймади.  

6-дақиқа. Энди эса "Челси" устунликни ўз томонига оғдиргандек бўляпти. 

4-дақиқа. Каземиро ва Канте тўқнашувининг биринчисида "Реал" футболчиси устун келди. 

3-дақиқа. "Реал" рақибни тўпсиз қолдиришга уриниб кўрмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Карим Бензема бошлаб берди. 

Стадион узра Чемпионлар Лигаси мадҳияси янгради.  

"Реал Мадрид" - "Челси"

"Эстадио Альфред Ди Стефано"

"Реал Мадрид" - Куртуа - Карвахаль, Милитао, Варан, Начо, Марсело - Каземиро, Кроос, Модрич - Винисиус, Бензема.

"Челси" - Менди - Кристенсен, Тиаго Силва, Рюдигер, Аспиликуэта - Канте, Жоржиньо, Чиллуэлл - Маунт, Вернер, Пулишич.

Реал Мадрид

Карим Бензема - 29'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Semi Finals-тур

28/04/2021, 01:00

1
:
1
Тугади

Челси

Кристиан Пулишич - 14'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
27'  Винисиус Жуниор
29'  Карим Бензема
29'  Эдер Милитан
60'  Тони Кроос
65'  Марсело
66'  Винисиус Жуниор (Эден Азар)
77'  Даниэль Карвахаль (Альваро Одриосола)
77'  Марсело (Марко Асенсио)
78'  Рафаэль Варан
89'  Альваро Одриосола
90'  Карим Бензема (Родриго)
14'  Кристиан Пулишич
14'  Антонио Рюдигер
38'  Кристиан Пулишич
66'  Кристиан Пулишич (Хаким Зиеш)
66'  Тимо Вернер (Кай Хаверц)
66'  Сесар Аспиликуэта (Рис Джеймс)

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика