ЕЧЛ. ПСЖнинг асосий футболчиларидан бири “Камп Ноу”даги баҳсни ўтказиб юборади
09 фев 2021 19:50
Янгиликлар
ЕЧЛ. ПСЖнинг асосий футболчиларидан бири “Камп Ноу”даги баҳсни ўтказиб юборади
ПСЖ устози Маурисио Почеттино Анхель Ди Мариянинг ҳолати ҳақида гапирди.
“Ҳа, Анхель Ди Марияда “Барселона”га қарши илк ўйинда қатнашиш учун ҳеч қандай имкон йўқ. Ҳафта ўтгач, унинг соғлиғига баҳо бероламиз”, дейди мураббий.
Ди Мария Лига 1 доирасида “Марсель”га қарши ўтган (2:0) учрашувда мушакларини шикастлаб олди ва 12-дақиқада алмаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Барселона” – ПСЖ ўртасидаги “Камп Ноу”даги ўйин 16 февралда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар