UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  0 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  3 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  9 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  5 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  19 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

ЕЧЛ. ПСЖ "Лейпциг"дан устун келди ва гуруҳ етакчилигини қўлга олди, Месси парижликлар учун биринчи марта дублга эришди Янгиликлар

ЕЧЛ. ПСЖ "Лейпциг"дан устун келди ва гуруҳ етакчилигини қўлга олди, Месси парижликлар учун биринчи марта дублга эришди

Чемпионлар лигаси "А" гуруҳи 3-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини мазкур саҳифада кузатиб бордингиз.

ПСЖ (Франция) – РБ Лейпциг (Германия) 3:2

«Парк де Пренс»

Голлар: 1:0 – 9' Мбаппе, 1:1 – 28' Андре Силва, 1:2 – 57' Мукиеле, 2:2 – 67' Месси, 3:2 – 74', пенальти Месси.

Гол урилмаган пенальти: Мбаппе 90+4' (ноаниқ)

ПСЖ – Навас, Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Эррера (Вейналдум, 61), Гуйе (Данилу Перейра, 61), Верратти, Дракслер (Керер, 90), Месси, Мбаппе.

РБ Лейпциг – Гулачи, Мукиеле, Орбан, Клостерманн (Гвардиол, 70), Симакан (Поульсен, 83), Анхелиньо (Хенрихс, 83), Лаймер, Адамс, Айдара (Мориба, 62), Нкунку, Андре Силва (Форсберг, 83).

Огоҳлантиришлар: Орбан (18), Симакан (38), Гуйе (48), Хакими (64), Адамс (84).


Баҳс якунланди! ПСЖ қийин ғалабага эришди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. Уууух!  Килиан Мбаппе пенальтини кўкка совурди. Унинг зарбаси юқорига қараб кетди... 

90+3. Гвардиол Хакимини йиқитгач, ВАР ишга тушди... Пенальти! 

90+2. Кристофер Нкунку жарима зарасини ижро этди, аммо тўп ноаниқ кетди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ПСЖда ўзгариш: Дракслер ўрнига Керер майдонга тушди. 

86. Конрад Лаймер Верраттига нисбатан қўполлик қилди, ҳакам вазиятга бефарқ қарамади.

84. Тайлер Адамс огоҳлантириш олди.

83. "Лейпциг"да 3 та алмаштириш: Симакан ўрнига Поульсен, Анхелиньо ўрнига Хенрикс, Андре Силва ўрнига Форсберг туриширлди. 

80. Зарба!  Йошко Гвардиолнинг хавфли зарбаси ноаниқ чиқди.

77. Марко Верратти жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагандек туюлди, лекин ҳакам қоида бузиш йўқ, деди.

74. ГООООООООООООООЛ!  Лионель Месси пенальтидан гол уриб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди!  

73. ПЕНАЛЬТИ!  Симакан Мбаппега нисбатан қоидани бузгач, бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

69. "Лейпциг"да ўзгариш: Клостерманн ўрнига Гвардиол туширилди. 

67. ГООООООООООООООООООЛ!  Мбаппенинг пасидан кейин пастки чап бурчакни кўзлаган Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди 2:2!

64. Ашраф Хакими Мориба Курумани йиқитгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

62. "Лейпциг"да алмаштириш: Айдара ўрнига Курума ўйинни давом эттиради. 

61. ПСЖда 2 та ўзгариш: Гуйе ўрнига Данилу Перейра, Эррера ўрнига Вейналдум ўйинга қўшилди. 

57. ГОООООООООООООООООЛ!  Анхелиньонинг узатмасидан кейин Норди Мукиеле ўнг оёқда зарба йўллаб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1:2! 

55. Марко Верратти ўзига бўш ҳудуд излашга киришди ва дарвоза томон зарба йўллади, ҳимоячилар бунга тўғаноқ бўлишди.

52. Конрад Лаймер бир рақибини алдади, аммо дарвозага аниқ зарба бера олмади.

50. Гуйе Симакандан тўпни олиб қўйиш чоғида қўполлик ишлатди, Симаканга тиббий ёрдам зарур.

49. Зарбаааа!  Кристофер Нкункунинг чамаси 22 метрлик жарима зарбаси орқали йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

48. Идрисса Гуйе Андре Силвага нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

44. Анхелинонинг ичкарига узатмаси кутилган натижани бермади.

42. Зарба!  Кристофер Нкунку жарима майдони чизиғига яқинлашиб келди, бироқ унинг зарбаси чап устун олдидан ўтиб кетди. 

40. Мессининг ичкарига оширган тўпига ҳимоячилар биринчи бўлиб етиб келишди. Шу орада Мбаппе офсайдга тушиб қолди.

38. Симакан Нуну Мендешга нисбатан ишлатган қўполлиги учун жазоланди.

37. Марко Верраттининг яхши ўйналнган узатмасини шериги тушунмай қолди.

33. Амаду Айдара "подножка" орқали Ашраф Хакимини йиқитди.

30. Нуну Мендешнинг ичкарига узатган қалтис паси ҳимоячилап томонидан тўхтатиб қолинди. Тўп майдонни тарк этди, ПСЖда бурчак зарбаси.

28. ГОООООООООООЛ!  Анхелиньонинг қулай пасидан кейин ҳимоячилар томонидан бўш қолдирилшан ҳужумчи Андре Силва мувозанатни тиклади – 1:1!

24. Месси Мбаппе билан комбинация уюштиришга уринди, бироқ тўп якунда Гулачига насиб қилди.

22. Конрад Лаймернинг тўп оширишидан сўнг Кейлор Навас унга эга чиқишга эришди.

20. Килиан Мбаппе охирги тўқнашувда жабр чекди, лекин ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттира олади.

19. Вилли Орбан Мбаппега нисбатан ишлатган қўполлиги туфайли сариқ карточка олди.

17. Нуну Мендеш кичик жароҳатга йўлиққани боис унга тиббий ёрдам намойиш этилди.

14. Кристофер Нкункунинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.

12. Қанотдан узатилган пасдан кейин Мбаппе бош билан заиба берди, бироқ ноаниқ.

10. ГООООООООООООООООЛ! Килиан Мбаппе юксак даражадаги индивидуал маҳоратини кўрсатиб, дарвоза бурчагини нишонга олди – 1:0!

8. Андре Силва баланд сакраган ҳолда бош билан зарба берди, Кейлор Навас ажойиб ўйнади ва зарба йўлига ғов бўлди.

7. Зарба! Андер Эрреранинг узатмасидан кейин Юлиан Дракслер яқин масофадан дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди, аммо ноаниқ.

4. Зарба!  Конрад Лаймер ичкарига кириб бориб, пастки бурчак томон зарба йўллади. Навас яхши ўйнади ва тўпни майдон ташқарисига уриб юборди.

2. Мбаппе қанот бўйлаб олдинга интилди. У марказ томон узатмани амалга оширди, аммо бу тўпга биринчи дарвозабон эга чиқди.

1. Ўйинга старт берилди!

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Пари Сен-Жермен" ЕЧЛ  3-турида ўз майдонида "Лейпциг"ни қабул қилади. Мазкур учрашув матнли трансляциясини яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика