UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  0 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 23:07ЕЧЛ. "Боруссия Д" – ПСЖ. Асосий таркиблар аниқ!  7 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  9 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6

ЕЧЛ. Португалияда "жанг" бўлади, Голландияда эса Европа лигаси учун "чипта" ёхуд юзерларимиз учун "ДИЗАЙН"га чипта... Янгиликлар

ЕЧЛ. Португалияда "жанг" бўлади, Голландияда эса Европа лигаси учун "чипта" ёхуд юзерларимиз учун "ДИЗАЙН"га чипта...

Бугун Европа чемпионлар лигасининг тўртта гуруҳида охирги тур ўйинлари ўтказилади.


Яъни "A" гуруҳида "Базель" жамоаси "Арсенал"ни қабул қилади ва иккинчи тўқнашув Парижда маҳаллий ПСЖ ҳамда "Лудогорец" ўртасида кечади.
Бу гуруҳда кейинги босқичга чиққан жамоалар номи аллақачон маълум бўлганди. Фақатгина гуруҳ пешқадами ким бўлади, деган савол очиқлигича қолмоқда. Шунингдек, гуруҳдан қайси жамоа Европа лигасига йўлланмани қўлга киритиши борасидаги интрига ҳам ҳали мавжуд.
Қизиғи, "Лудогорец"да ҳам, "Базель"да ҳам бир хил равишда 2 очкодан мавжуд. Демак бу гуруҳдаги ҳар иккала баҳс ҳам ўз қизиқарлилигини йўқотгани йўқ. Жамоалар ҳали ўз мақсадлари йўлида тер тўкишларига тўғри келади.


"B" гуруҳида ҳам бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу "квартет"дан ҳали ҳеч бир жамоа кейинги босқич масаласини ҳал этганича йўқ. Фақатгина "Динамо Киев" Европа лигасига йўлланма берувчи 3-ўринни қўлга киритиш имкониятидан ҳам махрум бўлган. Қолган учала жамоа "Наполи", "Бенфика" ва "Бешиктош" ўртасида эса қизғин кураш бугун ўзининг ҳал қилувчи палласида.
Бу уч жамоадан исталган жамоа плей-оффсиз қолиши ҳам мумкин, ёки аксинча.
Асосий кураш эса Португалияда бўлиб ўтади. Бу ерда "Бенфика" ҳамда "Наполи" жамоалари нимчорак финал учун "жанг" қилишади. Айнан шу баҳсда ғалаба қозонган жамоа гуруҳда пешқадамликни қўлга киритади. Украинада эса катта эҳтимол билан "Бешиктош" ўзи учун керакли натижани қайд этиши кутилмоқда.

Учинчи гуруҳ, яъни "C" гуруҳида барча масала ойдинлашган. Биринчи ўрин "Барселона"га, иккинчи йўлланма билан "Манчестер Сити" плей-офф масаласини ўтган турда ҳал этганди. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си ҳисобида эса 5 очко мавжуд ва улар 3-поғонада. Гуруҳ аутсайдери эса Шотландиянинг "Селтик" жамоаси. Улар бешта ўйиндан атига иккитасида рақиблари билан муроса кўчасини танлашган ва икки очкога эга.
Бугун Каталонияда меҳмон бўладиган "Боруссия" "Барселона"га қаршилик қилишга уриниб кўради. Манчестерда эса "Сити" "Селтик"дан биринчи давра учун аламини олишга ҳозирланмоқда.

"D" гуруҳида ҳозирча битта масала очиқлигича қолмоқда. Яъни Европа лигаси учун бериладиган йўлланмага ким эгалик қилади? ПСВми ёки "Ростов"ми? Айнан шу саволга Голландияда бўлиб ўтадиган ПСВ - "Ростов" ўйини орқали жавоб оламиз. Эйндховенда чинакамига кураш ва ажойиб тактик футбол гувоҳига айланамиз. Филипп Кокунинг ўйлаб қўйган режалари устун келадими ёки Қурбон Бердиевнинг тактик ҳийлалари кучлилик қиладими? Бу жамоаларнинг Россияда ўтган учрашувида ғолиб номи аниқланмай қолганди. ПСВ ҳисобида эса ҳозирча 1 очко бор. Коку шогирдлари "Атлетико" ва "Бавария"га қарши кечган беллашувларда имкониятни бой беришди. "Ростов" эса ушбу учрашувларнинг бирида "Бавария"ни сенсацион тарзда мағлуб этди. ПСВ гарчи ўз уйида ўйнайдиган бўлсада, бугун уларга осон бўлмаслигини барча сезиб турибди. ПСВни фақат ғалаба, "Ростов"ни эса мағлубиятдан бошқа ҳар қандай натижа қаноатлантиради.

Гуруҳдаги иккинчи баҳс Мюнхенда кечади. "Бавария" биринчи ўрин учун курашни ўтган турда бой берди. Аммо Карло Анчелотти шогирдлари ўтган йилги ва бу йилги натижалар учун "Атлетико"дан аламларини олишга бўлган иштиёқлари анча кучли. Мюнхендаги ўйин натижа жиҳатдан ҳеч нарсани ҳал этмайди. Бу ўйин шуниси билан ҳам янада қизиқарлироқ ва томошабоп ўтса ажаб эмас. "Бавария" ҳам, "Атлетико" ҳам ўз мухлислари учун чиройли футбол намойиш этишлари табиий. Бу баҳсда нисбатан "Бавария"га ғалаба қиймати муҳимроқ.


Азиз ўқувчилар, бугун бўладиган ўйинларда Сизнингча қайси жамоалар ғалаба қозонади? Тахминларингиз ва ўз фикрларингиз билан бемалол бўлишишингиз мумкин. Фақат одоб доирасида ва ҳақоратларсиз фикр қолдиришингизни сўраймиз.

Бугунги ўйинларда гол урадиган бешта футболчини номини тўғри топган биринчи юзерга "ДИЗАЙН" жамоасининг концертига чипта тақдим этилади.

Шарти шуки, сиз фақатгина бир маротаба бешта футболчини номини ёзишингиз мумкин ва уларнинг барчаси бугунги учрашувларда гол уришлари керак бўлади.


Гол урадиган футболчилар номини ёзаётганда фақатгина битта вариант, яъни биринчиси қабул қилинади.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика