UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00“Эвертон” икки ўйин натижасига кўра “Аталанта”га 1:8 ҳисобида ютқазди  0 00:44Олич “Бавария”нинг элчисига айланди  0 00:02Спалетти: “Икарди “Интерда” умрбод қолиши мумкин”  3 23:40Зидан “Барселона” билан 10 очколик фарқ ҳақида: “Мен бундай бўлишини кутмагандим”  7 23:02Моуриньо: “Феллайни жамоамизни тарк этишидан хавотирдаман”  7 22:33Россия чемпионати. “Амкар” икки ой ичида илк ғалабасига эришди  0 22:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  13 21:50АПЛ. 13-турнинг тахминий таркиблари ФОТО  12 21:46Клопп: "Салах "Челси" билан учрашувда ниманидир кўрсатиши шарт деб ўйламайман"  6 21:42"Локомотив" - "Бунёдкор". Ўзаро ўйинлар тарихи (Инфографика)  9 21:14Гвардиола: "Совринлар учун бир-икки ҳужумчи билан курашиб бўлмайди"  9 21:04Камолиддин Алимовга таъзия билдирамиз  6 20:45Конте ваъдасига қарамасдан нега соқолини олгани ҳақида гапириб берди  9 20:14Немис иттифоқи Хитой U20 терма жамоасининг тўртинчи дивизиондаги иштирокини тўхтатди  11 19:59Эмери: "Неймар ва Кавани жаҳондаги энг яхшиларга айланиши мумкин, улар бир-бирига керак"  9

ЕЧЛ. Месси Буффон дарвозасига "калит" топди, "Челси"дан голлар-шоуси ёхуд 1-тур ҳақида Янгиликлар

ЕЧЛ. Месси Буффон дарвозасига "калит" топди, "Челси"дан голлар-шоуси ёхуд 1-тур ҳақида

Европа чемпионлар лигаси 1-тур якунлари ҳақида тўхталамиз.


Бу йилги мавсум анча самарадор бошланди. Европа чемпионлар лигаси тарихидаги энг кўп гол урилган 1-тур сифатида қайд этилди.

Дастлабки турда нафақат қизиқарли ўйинлар кўп бўлди, балки кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди.

Даставвал "A" гуруҳига назар соламиз.


"Манчестер Юнайтед"ни ЕЧЛга қайтарган Моуринью илк баҳсда "Базель" қаршилигини ортиқча қийинчиликсиз енгди. "Олд Траффорд"даги беллашувда мезбонлар "Базель"нинг ҳимоясидаги бўшлиқлардан унумли фойдаланди.
Нариги ўйинда эса ЦСКА Португалияда "Бенфика"ни мағлуб этишга эришди. Жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтганда, "ҳарбийлар"ни ушбу натижаси кўпчиликни ҳайрон қолдирди.
ЦСКА учун ЕЧЛ анча омадли бошланди. Ушбу ғалаба уларни гуруҳдан чиқиш имкониятларини кескин оширди. Чунки ушбу "квартет"даги рақиблар фонида ЦСКАга аутсайдер сифатида қаралаётганди. Энди эса ЦСКАга бўлган муносабат ва ҳурмат яхши тарафга ўзгаргани аниқ.


"B" гуруҳида кутилмаган натижалар қайд этилмади. Бу ерда гуруҳ етакчилари кутилганидек катта устунлик билан ўз рақибларини доғда қолдиришди.
"Бавария" ўз уйида "Андерлехт"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Учрашувда голлар сони янада кўп бўлиши мумкин эди. Бироқ "Бавария" футболчилари яратилган кўплаб вазиятларни голга айлантира олишмади. Шунга қарамай, мюнхенликлар илк баҳсни ўз фойдаларига ҳал этишди.

Гуруҳдаги иккинчи беллашувда ПСЖ Шотландияда "Селтик"ни "калтаклади". Неймар, Мбаппе ва Кавани "трио"си даҳшатли муҳитда мезбонларни уялтириб қўйишди. Ушбу ўйинда ёзги трансфер бозорида харид қилинган футболчилар ПСЖга наф келтиришди. Бу тўқнашувда "Селтик" ПСЖга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Бу гуруҳда қайси жамоалар фаворит эканлиги ва кимлар чиқиши деярли аниқ эди. Биринчи тур эса ушбу фикрлар нақадар ҳақлигини амалда исботлади. Бу ерда барчаси аниқ. "Бавария" ва ПСЖ иккита йўлланмани ўзаро бўлишиб олиши кундек равшан. "Андерлехт" ҳамда "Селтик" Европа лигасида ўз иштирокларини давом эттириш учун курашиб кўришларига тўғри келади.
Иккита етакчи жамоалар илк ўйиндаёқ йирик ғалабани расмийлаштирди.


"C" гуруҳида учта кучли жамоалар ўртасига тушиб қолган "Қорабоғ" Лондонда "Челси" томонидан шармандали ҳисобда таслим этилди. Антонио Конте иккинчи таркиб билан озарбойжонлик рақибларини ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди. Римда ўтган тактик курашда эса "Рома" ва "Атлетико" жамоалари ғолиб номини аниқлай олишмади. Жамоалар нурсиз дурангга имзо чекишди. "Ёпиқ" ўйини бўлиши тахмин қилинган баҳсда ҳар иккала жамоа эҳтиёткорлик билан ўйнади ва энг асосий вазифалари, яъни мағлубиятга учрамасликни уддалашди. Қўлга киритилган биттадаон очко ҳеч кимни қаттиқ ранжитмади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ЕЧЛнинг 1-тур учрашувлари орасида фақатгина шу беллашувда мухлислар гол кўришмади.


"D" гуруҳидаги ўйинларда ниҳоят кўпчилик кутган воқеа содир бўлди. Лионель Месси бу сафар Буффон дарвозасини ишғол этишга эришди. "Барселона" эса "Ювентус"дан ўтган йилги мағлубият учун реванш олди.
Каталонияда "Барселона" ва "Ювентус" ўзаро тўқнаш келишди. Таркибдаги бир қатор йўқотишлар ушбу ўйинда "Ювентус"га қимматга тушди.
Кьеллини, Маркизио, Хедира, Куадрадо ва Манжукичнинг йўқлиги Аллегрига ортиқча муаммоларни тақдим этди. "Барселона" учун эса рақибнинг ушбу муаммоларидан унумли фойдаланди ва учрашувда катта устунликка эришиб, ҳақли равишда йирик ҳисобда ғалабани тантана қилди.
Лео Месси эса Буффон дарвозасини қулфига калит топди.
Гуруҳдаги бошқа ўйинда эса Грецияда "Спортинг" "Олимпиакос"ни ранжитди. Бу ғалаба португалияликларни плей-оффдаги иккита йўлланмадан биттасига курашиб кўришлари учун имкониятларни очди.
"Ювентус" эса ЕЧЛдаги стартни кўнгилдагидек бошлай олмади. Буёғига уларни хато қилишга ҳақлари қолмади. Акс ҳолда "Спортинг" иккита йўлланмадан биттасини улардан "илиб" кетиши мумкин.
Биринчи турда ушбу гуруҳда фақатгина "Ювентус" гол уришни уддалай олмади.


"E" "квартети"даги ҳар иккала ўйинда дуранг қайд этилди.
ЕЧЛни соғиниб "Энфильд"га келган мухлислар ўз суюклиларининг ғалабасига гувоҳ бўлишмади. "Ливерпуль" "Севилья" билан бўлган баҳсда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Голларга бой бўлган ўйинда ғалаба қозониш ҳеч кимга насиб этмади.
"Ливерпуль"нинг ҳимоядаги ўйини якунда яна жамоага қимматга тушди. Ҳужумдаги ўткирлик ва ҳимоядаги бетартиб ўйин жамоанинг натижаларининг мувозанатини бузиб қўймоқда.  

Словенияда кечган "Марибор" ҳамда "Спартак" ўртасидаги беллашувда ҳам ғолиб аниқланмади. "Спартак" ўйинда бир қатор вазиятлар яратган бўлишига қарамасдан, уларнинг фақатгина биттасидан унумли фойдаланди. Учрашув сўнггидаги биргина қўпол хато эса оғиздаги ошни олдириб қўйишларига сабаб бўлди.

Бу гуруҳда ҳозирча ҳеч бир жамоа бошқалардан яққол ажралиб чиқмади. Турнир жадвалида ҳам барча бир қаторда кетма-кет жойлашган.


"F" гуруҳда эса "Манчестер Сити" шовқин кўтарди. Голландияда меҳмон бўлган "Сити" "Фейеноорд" дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди. Ўйинда ҳам жуда катта устунлик билан ҳаракат қилган "шаҳарлик" учун рақиб кутилган хавфни туғдира олмади.
Украинада эса "Шахтёр" кутилмаганда "Наполи" устидан ғалаба қозонди. Донецкликларнинг ўз уйида қандай ўйин кўрсатишлари инобатга оладиган бўлсак, "Наполи"ни Украинада мағлубиятга учрагани сенсация ҳисобланмайди. Аммо жамоаларнинг даражаси ва таркибдаги ижрочилардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, кўпчилик "Наполи"ни сафардан камида бир очко билан қайташларини кутганди. Аммо "Шахтёр"нинг ажойиб ўйини ушбу тахминларни чипакка чиқарди.
Биринчи турдан кейин "Сити" ҳамда "Шахтёр" гуруҳда пешқадамликни қўлга олишди.


Тенг кучли жамоалар жамланган "G" гуруҳида "Бешиктош" биринчи турдан кейин якка пешқадамга айланди. Гунеш бошчилигидаги "Бешиктош" Португалияда "Порту"ни мағлуб этишни уддалади. Таркиб жиҳатдан анча бойиган ҳамда тажрибали ижрочиларга ўз сафига қўшиб олган "Бешиктош" ҳар қандай жамоага жиддий чорлов ташлашга тайёр эканлигини кўрсатди.
"Порту"дек жамоани сафарда мағлуб этишни грандлар жамоалардан бошқа исталган клуб уддалаши жуда қийин масала. Аммо бу ишни "Бешиктош" уддалади.
ЕЧЛда янги ҳисобланган "Лейпциг" учун дебют омадли чиқмади. Жамоа ўз майдонида ўтган йили гранд жамоаларни қўрқитган "Монако"ни қабул қилди. Асабий кечган баҳсда аввалига "Лейпциг" ҳисобни очганди, аммо бир дақиқа ўтиб ўз дарвозасидан гол қўйворди. Натижада эса жамоалар илк турда бир очкодан ишлаб олишди.


Охирги "H" гуруҳида амалдаги ЕЧЛ соҳиби "Реал" ўз уйида АПОЕЛни қабул қилди. Роналду кичик танаффусдан сўнг ниҳоят яшил майдонга қайтди ва ўз чанқоғини иккита гол билан қондирди. Шунингдек, Рамос урган шедевр гол "Реал"ни йирик ғалабасини таъминлади. Амалдаги ғолиб учун старт омадли чиқди.
Лондонда эса турнинг марказий баҳсларидан бири ўтказилди. "Тоттенхэм" Петер Бош бошчилигидаги "Боруссия"ни меҳмон қилди. Ўйин бобида дортмундликлар "Тоттенхэм" анча яхши ўйнашганига қарамасдан, ғалаба "тақачилар"га насиб этди. "Тоттенхэм"нинг биринчи бўлимдаги иккита қарши ҳужуми гол билан якунланди. Дортмунд дарвозабони Бюрки икки бор яқин бурчакдан гол ўтказиб юборди.
Унинг бу хатоси якунда жамоаси учун қимматга тушди. "Боруссия" эса жамоанинг қандай кучга ва потенциалга эга эканлигини амалда кўрсатди. Бир вазиятда ён ҳакам "Боруссия"нинг тоза голини инобатга олмади. Йўқ жойдан ўйлаб топилган оффсайд якунда "Боруссия"ни дуранг қайд этиш имкониятидан ҳам маҳрум қилди.
Натижада "Тоттенхэм" марказий ўйинда омад эвазига ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига дастлабки уч очкони ёздириб қўйди.


ЕЧЛ, 1-тур.

"A" гуруҳи
"Бенфика" - ЦСКА 1:2
"Манчестер Юнайтед" - "Базель" 3:0

"B" гуруҳи
"Бавария" - "Андерлехт" 3:0
"Селтик" - ПСЖ 0:5

"C" гуруҳи
"Челси" - "Қорабоғ" 6:0
"Рома" - "Атлетико" 0:0

"D" гуруҳи
"Барселона" - "Ювентус" 3:0
"Олимпиакос" - "Спортинг" 2:3

"E" гуруҳи
"Ливерпуль" - "Севилья" 2:2
"Марибор" - "Спартак" 1:1

"F" гуруҳи
"Фейеноорд" - "Манчестер Сити" 0:4
"Шахтёр" - "Наполи" 2:1

"G" гуруҳи
"Порту" - "Бешиктош" 1:3
"Лейпциг" - "Монако" 1:1

"H" гуруҳи
"Реал" - "АПОЕЛ" 3:0
"Тоттенхэм" - "Боруссия" Д 3:1


Европа чемпионлар лигасининг 1-турида жами 54та гол киритилди. Бу эса рекордга сабабчи бўлди.
Ўтказилган 16 ўйиндан 7тасида мезбон жамоалар ғалаба қозонди, 5та баҳсда эса ғалаба меҳмонларга насиб этди. Қолган 4та учрашувда эса дуранг қайд этилди.
"Ювентус", "Рома", "Атлетико", "Қорабоғ", "Селтик", "Андерлехт", "Базель", АПОЕЛ ҳамда "Фейеноорд" жамоаларига ҳозирча гол уриш насиб этмади.
Ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турган жамоалар сони эса 9тани ташкил қилади. "Барселона", "Рома", "Атлетико", "Челси", ПСЖ, "Бавария", МЮ, "Реал" ҳамда "Манчестер Сити" дарвозалари ҳали ишғол этилгани йўқ.


Биринчи тур статистикаси:
Дарвоза томон энг кўп зарба йўллаган жамоа: "Бавария" (11)
Энг кўп аниқ тўп узатма: ПСЖ (778)
Тўп билан муомала қилиш бўйича энг яхши натижа: "Бавария" (75,7%)
Энг кўп гол урган жамоа: "Челси" (6)
Энг кўп гол ўтказган жамоа: "Қорабоғ" (6)
Энг қўпол жамоа: "Фейеноорд", "Ювентус" (4та сариқ карточка)
Турнинг энг яхши футболчиси: Лионель Месси (9,46 балл)
Дарвозага энг кўп хавф солган футболчи: Роналду, Кавани, Месси, Инсинье, Левандовски, Лукаку (3тадан зарба)
Энг фаол футболчи: Франк Рибери (жамоадошларига ўткир тўп узатма - 6)
Энг кўп аниқ тўп узатма: Марко Вератти (147)
Энг кўп сейв амалга оширган дарвозабон: Алиссон ("Рома"- 9)



ЕЧЛ, 1-тур рамзий терма жамоаси 4-3-3:
Дарвозабон: Алиссон ("Рома")
Ҳимоячилар: Заппакоста ("Челси"), Стоунз ("Манчестер Сити"), Рамос ("Реал"), Эшли Янг (МЮ)
Ярим ҳимоячилар: Степаненко ("Шахтёр"), Алькантара ("Бавария"), Талиска ("Бешиктош")
Ҳужумчилар: Неймар (ПСЖ), Месси ("Барселона"), Кейн ("Тоттенхэм")


Барча гуруҳдаги ҳолат


Муаллиф : Shahboz Beg'amov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувидаги ҳолат юзасидан ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарори “Насаф” – “Пахтакор” учрашувидаги ҳолат юзасидан ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарори
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Тартиб-интизом қўмитаси 19...  424
ЎФФ музокара олиб бораётган мутахассислар аниқ: Билич, Маццари, Ван Марвейк... ЎФФ музокара олиб бораётган мутахассислар аниқ: Билич, Маццари, Ван Марвейк...
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош...  217
Сўровнома. Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши керак? Сўровнома. Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши керак?
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти мамлакатимиз терма жамоаси ...  178
"Пахтакор": СССР чемпионатидаги энг яхши натижага 55 йил тўлди "Пахтакор": СССР чемпионатидаги энг яхши натижага 55 йил тўлди
1962 йил 18 ноябрь куни якунланган чемпионатда жамоа 6-ўринни...  138
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг