UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  1 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  11 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  27 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  43

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" Бундеслига пешқадамини янчиб ташлади, Рэшфорддан хет-трик Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" Бундеслига пешқадамини янчиб ташлади, Рэшфорддан хет-трик

"Олд Траффорд"да ЕЧЛнинг 2-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Лейпциг" учрашуви бўлиб ўтди.

"Манчестер Юнайтед" (Англия) – "РБ Лейпциг" (Германия) 5:0

"Олд Траффорд"

Голлар: Гринвуд (21), Рэшфорд (74), Рэшфорд (78), Марсьяль (87), Рэшфорд (90+2).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака (Туанзебе, 83), Магуайр, Линделеф, Шоу, Фред, Погба (Кавани, 82), ван де Бек (Фернандеш, 68), Матич (Мактомини, 63), Гринвуд (Рэшфорд, 63), Марсьяль.

"РБ Лейпциг" – Гулачи, Хенрихс (Сабитцер, 63), Конате, Упамекано, Анхелиньо, Ольмо, Нкунку (Сарлот, 66), Форсберг, Кампль, Хальстенберг, Поульсен.

Огоҳлантириш: Матич (34), Сабитцер (86).

Четлатиш:

Манчестер Юнайтед

Мэйсон Гринвуд - 21', Маркус Рэшфорд - 74', Маркус Рэшфорд - 78', Антони Марсьяль - 87', Маркус Рэшфорд - 90'

Лига Чемпионов - группа H . 2-тур

29/10/2020, 01:00

0
:
5
Тугади

РБ Лейпциг

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Matej Jug

45'
90'
21'  Мэйсон Гринвуд
21'  Поль Погба
34'  Неманья Матич
63'  Мэйсон Гринвуд (Маркус Рэшфорд)
63'  Неманья Матич (Скотт Мактоминей)
68'  Донни ван де Бек (Бруну Фернандеш)
74'  Маркус Рэшфорд
74'  Бруну Фернандеш
78'  Маркус Рэшфорд
78'  Фред
81'  Аарон Уан-Биссака (Аксель Туанзебе)
81'  Поль Погба (Эдинсон Кавани)
87'  Антони Марсьяль
90'  Маркус Рэшфорд
90'  Антони Марсьяль
46'  Беньямин Хенрикс
63'  Беньямин Хенрикс (Марсель Забитцер)
65'  Кристофер Нкунку (Александер Серлот)
75'  Кевин Кампль (Джастин Клюйверт)
77'  Джастин Клюйверт
86'  Марсель Забитцер

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Чиройли ўйин учун Сульшерга, хет-трик учун Рэшфордга, ажойиб ғалаба учун МЮга раҳмат айтамиз.

90+2. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорд хет-трикини нишонламоқда!

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. ГООООООООООЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚҚҚ!! Упамеканонинг хатосидан кейин Бруну тўпни Каванига оширди. Эдинсон чиройли гол урганди. Бироқ оффсайд ҳам бор эди.

87. ГООООООООООООЛЛЛЛ!! Марсьяль ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди!

85. ПЕНАЛЬТИИИИИИИ!!! Марсьяль йиқитилди!!

84. РЭШФОРДДДД!!! Ўз ўйинидан маза қилмоқда. Бу ёғига барчаси "можно". У истаганича алдаб, рақибларини ҳар кўйга солмоқда.

79. Айтганча, манкунианликлар ушбу мавсумда "Олд Траффорд"да илк марта ғалабага эришмоқда.

78. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Фреднинг пасидан кейин Рэшфорд кучли зарбаси орқали гол урди ва НУҚТА!

75. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! ВАР голни инобатга олди. Маркус табассум-ла голни нишонлади.

74. Рэшфорд гол урганди. Бироқ гол инобатга олинмади. Бу ерда ВАР орқали текшириш керак. Маркус оффсайдда эмасди.

73. МЮда яна бир ажойиб ҳужум. Фернандешнинг пасига Погба улгурмади. Шоу тўпга етиб борди ва жарима майдончасига оширди. Брунунинг зарбаси ноаниқ кетди.

70. ЗАРБААААААА!!! Ҳамма Бруну жаримадан зарба беради деб турганида Марсьяль томон тўпни оширди. Антонининг зарбаси рақиб посбонига тегиб қайтди. "Манчестер Сити" билан ўйин ёдимга тушиб кетди.

69. УХХХХХ!! Рэшфорд йиқитилди, МЮ жуда қулай нуқтадан жарима зарбасига эга бўлмоқда.

68. МЮнинг асосий фигураси Бруну майдонга тушди.

65. ЗАРБАААААААААА!!! Нкункунинг яқин масофадан йўллаган зарбасига Де Хеа супер реакция кўрсатиб, тўпни бурчакка чиқариб юборди!

62. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Марсьяль бир неча рақибини алдаб ўтиб, тўпни ван де Бекка оширди. Донни йиқилиб тушди.

57. "Лейпциг" бироз жонланди. Узоқ вақт давом этган ҳужумни Линделеф қайтарди.

54. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Магуайр қайтаришда жузъий хатоликка йўл қўйганди. Уни хатосини жамоадошлари ёпиб кетди.

51. ЗАРБАААААААА!! Гринвуднинг зарбасини Гулачи қайтарди!

47. "Лейпциг" ҳужумга ўтди. Хавфли бўлиши кутилаётганди. Бироқ Поульсен тўпни Магуайрга бериб қўйди.

- Иккинчи бўлим бошланди!

МЮнинг кичик босими остида тайм якунланди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Шоу жаримадан тўпни "Лейпциг" дарвозаси ёнига узатди. Магуайр ҳужумда фол ишлатди.

41. Умуман олганда вазиятлар кўп эмас, бироқ тўп бир жойда турмаяпти, жамоалар тез ўйнамоқда.

38. Поулсеннинг кучли зарбасига Магуайр тўғаноқ бўлди. Умуман олганда Гарри бугун яхши ўйин кўрсатмоқда.

34. Матич огоҳлантирилди.

32. УХХХХХ!! Жаримадан оширилган тўпни Упамекано МЮ дарвозаси томон йўлламоқчи эди. Матич тўпни қайтарди, ҳужумда фол ҳам ишлатилди.

29. "Лейпциг" МЮ жарима майдончаси ёнига жойлашиб олган, босим бошланди.

25. УХХХХХ!!! МАТИИЧЧЧЧЧ!!! Неманья жамоасини яққол голдан сақлаб қолди. У Хенрихсга кетаётган тўпга оёғини кўтариб, тепиб юборди.

24. ЗАРБААААА!! НКункунинг кучли зарбасини   Де Хеа бурчакка чиқариб юборди.

21. ГООООООООООЛЛЛ!!! Погбанинг пасидан кейин Гринвуд ҳисобни очди! Гол ВАРда ҳам текширилди, тоза ГОЛ!

16. Шоунинг узун паси Гринвудга аталганди. Мэйсон ҳужумда Хенрихсга қарши фол ишлатди.

15. "Лейпциг" ҳужумга ўтганди. Фред вазиятни бартараф этди.

10. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Марсьяль ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва Погба томон тўпни узатди. Тўпни ҳимоячилар қайтарди.

7. УХХХХХХ!! Бу сафар қайтган тўпни Шоу дарвоза томон йўллаганди. Тўп Поулсеннинг бошига тегиб қайтди.

6. ЗАРБААААААА!! Жаримадан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Фред эса рақиб пости томон зарба берди. Гулачидан ажойиб сейв!

4. Старт бироз зерикарли бўлишини билгандим. Чунки икки томон ҳам эхтиёткорликни маъқул топди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди, мадҳия янграб ўтди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. "Олд Траффорд"га саёҳат қиламиз. Бугун ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг 2-турида "Лейпциг"га қарши баҳс олиб боради. Ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика