UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  5 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  3 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  17 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  9 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  7 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  2 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  3

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Бавария"ни тор-мор этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Бавария"ни тор-мор этди

ЕЧЛнинг чорак финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Бавария" баҳси якунланди.

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Бавария" 3:0

Голлар: Родриго Эрнандес (Бернарду Силва) 27', Бернарду Силва (Эрлинг Холанд) 70', Эрлинг Холанд (Жон Стоунз) 76'

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 25. Мануэль Аканжи, 3. Рубен Диаш, 6. Натан Аке, 5. Жон Стоунз, 16. Родриго Эрнандес, 20. Бернарду Силва, 17. Кевин Де Брюйне (19. Хулиан Альварес 68'), 8. Илкай Гюндоган, 10. Жек Грилиш, 9. Эрлинг Холанд.

Захира: 18. Штефан Ортега, 33. Скотт Карсон, 2. Кайл Уокер, 4. Калвин Филлипс, 14. Эмерик Ляпорт, 21. Серхио Гомес, 26. Рияд Марез, 32. Максимо Перроне, 80. Кол Палмер, 82. Рико Левис.

"Бавария": 27. Янн Зоммер, 5. Бенжамен Павар, 2. Дайо Упамекано, 4. Маттейс де Лигт, 19. Альфонсо Дэвис (22. Жуан Канселу 80'), 8. Леон Горецка, 6. Йозуа Киммих, 11. Кингсли Коман, 42. Жамал Мусиала (17. Садио Мане 69'), 10. Лерой Сане, 7. Серж Гнабри (25. Томас Мюллер 80').

Захира: 26. Свен Ульрайх, 35. Йоҳаннес Шенк, 20. Буна Сарр, 23. Дэйли Блинд, 38. Райан Гравенберх, 39. Матис Тел, 40. Нуссаир Мазрауи, 44. Йосип Станишич.

Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва 48', Альфонсо Дэвис 49', Бенжамен Павар 88'

Манчестер Сити

Родриго Эрнандес - 27', Бернарду Силва - 70', Эрлинг Холанд - 76'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Quarter Finals-тур

12/04/2023, 01:00

0
:
3
Тугади

Бавария

Стадион: Etihad Stadium, 52257 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
27'  Родриго Эрнандес
27'  Бернарду Силва
48'  Бернарду Силва
68'  Кевин Де Брёйне (Хулиан Альварес)
70'  Бернарду Силва
70'  Эрлинг Холанд
76'  Эрлинг Холанд
76'  Джон Стоунз
49'  Альфонсо Дэвис
69'  Джамал Мусиала (Садио Мане)
80'  Серж Гнабри (Томас Мюллер)
80'  Альфонсо Дэвис (Жуан Канселу)
88'  Бенжамен Павар


90+3. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Грилишнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

86. Родрининг бош билан берган зарбасини Зоммер ажойиб тарзда қайтарди!

82. Алварезнинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди!

78. Манчестер шунчаки "ёнмоқда"! Кетма-кет ҳужумлар, зарбалар, голлар...

Ҳаволатиб узатган тўпни Стоунз бош билан Холандга берди, Эрлинг эса дарвозага зарба бериб, гол урди!

76. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Холанд ҳисобни янада йириклаштирди! 

75. Яна бир зарба, яна бир сейв!!! Родрининг ерлатиб берган хавфли зарбасини Зоммер қайтарди!!!

75. "Ман Сити"нинг барча комбинацияси бугун ўхшаяпти. 

Упамекано қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни Грилишга олдириб қўйди, Жек тўпни Холандга узатди, Эрлинг ҳаволатиб тўпни узатди ва Бернарду боши билан дарвозага киритди!

70. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бернарду Силва учрашувда ҳисобни иккитага оширди!

61. Иккинчи бўлим жуда қизиқ кечмоқда!!!

57. Рубен Диашдан зарба, яна Зоммер жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди!

56. Акенинг чап бурчакдан йўллаган зарбасини Ўоммер қайтарди. 

55. "Бавария"дан "ҳужумлар ёмғири": бурчакдан узатилган тўпга мюнхенликлар футболчилари икки бор зарба беришди, бироқ рақиб ҳимоячилари реакция билдира олишди.

54. Санедан яна бир даҳшат зарба! Эдерсон эса яна бир ажойиб сейв кўрсатди!!!

50. "Бавария" жарима майдончаси ичида палапартишлик юзага келди: Зоммер олдинга чиқди, ҳимоячи тўпни тепиб юборганда "Ман Сити" футболчиси олиб қўйди, тўп Холандга берди, Эрлинг гол ура олмади...

46. Саненинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Эдерсон қайтариб юборди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Саненинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Гол ўтказиб юборганидан сўнг "Бавария" анча фаоллашиб қолди.

35. Де Брюйненинг узатмасидан сўнг Зоммер тўпни қайтарди, қайтган тўпга Гюндоган зарба берди, уни ҳам Янн қайтариб юборди!

Родри тўпни ўзига тўғрилаб олиб, дарвоза томон кучли зарба берди ва дарвозанинг тўққизлигига тўпни "михлаб қўйди"!

27. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Родри учрашувда ҳисобни очди!

22. Холанднинг ерлатиб берган зарбасини Зоммер ушлаб олди.

14. Зоммер сал қолса тўпни ўз дарвозаси чизиғи олдида Холандга бериб қўйиб, гол ўтказиб юбориши мумкин эди...

11. Дэвиснинг ерлатиб берган зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.

7. Де Брюйненинг узатмасидан сўнг Гюндоган бош билан дарвоза томон зарба берди, бироқ ноаниқ.

5. Баҳснинг илк дақиқаларида тўп устунлиги мезбонларда бўлиб турибди. Холанд учрашувдаги дастлабки зарбани берди, бироқ жуда ноаниқ бўлди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика