UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  0 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  2 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  2 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  2 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  2 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  7 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дастлабки ўйинда сафарда "Гранада"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди Янгиликлар

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дастлабки ўйинда сафарда "Гранада"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди

Айни дамда Европа лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган "Гранада" - "Манчестер Юнайтед" баҳси бўлиб ўтмоқда.

Гранада Испания – Манчестер Юнайтед Англия 0:2

Голлар: Рэшфорд (31, 0:1), Фернандеш (90-пен, 0:2).

Гранада – Руй Силва, Вальехо, Нева (Фулькье, 74), Дуарте (Херман Санчес, 54), Диас, Монторо, Пуэртас, Гоналон, Эррера, Кенеди (Мачис, 75), Сольдадо.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Шоу (Теллес, 46), Уан-Биссака, Линделеф, Погба (Матич, 74), Бруну Фернандеш, Мактомини, Жеймс, Гринвуд, Рэшфорд (Кавани, 66).

Огоҳлантириш: Погба (8), Мактомини (40), Шоу (42), Дуарте (51), Магуайр (72).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" дастлабки ўйинда сезиларли устунликка эришди!

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бруну ўзи ишлаган пенальтини голга айлантирди!

ВАРдагилар ҳам ушбу вазиятда пенальти борлигини тасдиқлади. Тўп олдида жабрланувчи.

89. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Бруну Фернандешни уриб йиқитишди. Бош ҳакам иккиланмасдан тезда хуштагини чалиб, 11 метрликка ишора қилди.

87. "Гранада"нинг босими ортда қолиб, "Юнайтед" яна тежамкор услубига ўтиб олди.

83. ЗАРБААААААА!!! Бруну бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Руй Силва зарбани қайтарди!

81. Дарвин Мачиснинг зарбаси Мактоминига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

77. Ийе... Теллеснинг ажойиб тўп узатишидан кейин Кавани чиройли вазиятга эга бўлганди. Гол уриши мумкин эди у. Аммо тўпга оёғини чўзмади.

73. Жеймс чап қанотдан дарвоза ёнидаги Кавани томон тўпни узатганди. Кучли узатмага Эди етиб кела олмади.

67. Кенедининг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

61. "Гранада" бурчак зарбасига эга бўлганди. Узатма кучли чиққани учун тўп қарама-қарши томонга чиқиб кетди. 

58. ЗАРБААААА!! Магуайрнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

53. "Юнайтед"да жарима зарбаси юзага келганди. Аммо Сольдадо хавфни бартараф қилди.

50. "Гранада" кетма-кет икки бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Дастлабки бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБАААА!! Чиройли вазият. Бурчакдан узатилган тўпни Кенеди МЮ дарвозаси томон тўхтатмай тепди. Чиройли зарбани де Хеа ушлаб олди. 

41. ЗАРБАААААА!!! Ким зарба берганини кўрмай қолдим-ку, лекин Де Хеанинг дарвозаси устуни нишонга олинганини кўрдим. Давид ушбу вазиятни назоратдан чиқариб юборганди.

38. Эрреранинг қанотдан МЮ жарима майдончаси ичига оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан аутга чиқиб кетди.

36. Умуман олганда ўйин темпи ёмон эмас.

Бугунги ўйин вақтида майдонга кийимсиз мухлис майдонга тушиб кетибди) Расмларини афсуски қўя олмаймиз)

31. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!! РЭШФОРРРРРДДДДДД!!!! Линдельофнинг супер тўп узатишидан кейин Маркус тўпни чиройли тўхтатиб, иккинчи уринишда дарвозани ишғол қилди!!

27. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.

25. "Юнайтед" тезкор ҳужумга ўтиб кетаётганида "Гранада" футболчиси жароҳат олгани учун Фернандеш тўпни аутга чиқариб юборди.

21. "Гранада" тезкор ҳужум уюштирганди. Гоналоннинг қанотдан марказга оширган тўпини Линдельоф қайтариб юборди.

19. Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

18. Энди "Юнайтед"да стандарт вазият.

13. Манкунианликлар рақиб жарима майдончаси ёнида штурмни бошлади.

8. "Гранада" футболчиси Кенеди МЮ жарима майдончаси ёнида йиқитилди ва жарима зарбаси белгиланди.

5. "Юнайтед"да қарши ҳужум. Мактоминининг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Нуэво Лос Карменес" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда "Гранада" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари баҳслашади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика