ЕЧЛ 1/8 финалига биринчи марта тўртта немис клуби йўл олди

Narzulla Saydullayev
12 дек 2013, 08:11
Европа чемпионлар лигаси тарихида илк бор мусобақанинг 1/8 финалига тўртта Германия клуби йўлланма олди.
«Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари ўз гуруҳларида биринчи ўрин билан плей-оффга чиқишди, «Шальке-04» ва «Байер» ўз квартетларида иккинчи бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалига қуръа 16 декабрь куни бўлиб ўтади.

Биринчи саватча: «МЮ», «Реал», «ПСЖ», «Бавария», «Челси», «Боруссия» Д, «Атлетико», «Барселона».

Иккинчи саватча: «Байер», «Галатасарай», «Олимпиакос», «Манчестер Сити», «Шальке-04», «Арсенал», «Милан», «Зенит». 


Қуръада битта саватчадаги клублар тўқнаш келишмайди, шунингдек бир гуруҳда иштирок этган ва битта давлат клулари ҳам бу босқичда бир бирларига қарши ўйнашмайди. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›