UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  9 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0

"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола Янгиликлар

"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола

Клублар ўртасидаги ЖЧ 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Ал Айн" (6:0) беллашувидан сўнг "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри ҳақида фикр билдирди.

"Эчеверри ўтган мавсумда келганидан бери, уч-тўрт ой давомида машғулотлар охирида якка ўзи дарвозабон ва девор билан жарима зарбаларини машқ қиларди. Бошқалар бундай қилмасди.

У тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди, унда жасорат ва маҳорат бор эди. Машқ қилиш гольф ёки баскетболга ўхшайди: қанча кўп ҳаракат қилсангиз, шунча кўп имкониятга эга бўласиз. У ажойиб гол урди ва кичик бўшлиқларда ғоят моҳир ўйинчи эканлигини исботлади.

Афсуски, тўпиғидаги муаммо туфайли танаффусдан кейин ўйинни давом эттира олмади, аммо бу мусобақадаги илк дақиқаларидаёқ ажойиб гол ургани жуда яхши бўлди. Жарима зарбаси ҳақиқатан ҳам жуда зўр чиқди.

Энг муҳими, биз кейинги босқичга йўл олдик.

Биз олдинга интиляпмиз ва охир-оқибат кучли жамоаларга дуч келишимиз муқаррар. Бразилия жамоалари ва Европанинг энг яхши клублари иштирокидаги ўйинларга гувоҳ бўлаётгандирсиз, аммо бу бизни унча ташвишлантирмайди.

"Ювентус" билан ўйинимизга тўрт кун қолди, ундан кейин эса навбатдаги рақибимиз билан учрашувимиз бўлади. Қўшма Штатларда яна бир ҳафта қолаётганимиздан хурсандман", – деди Гвардиола.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика